Пиоли: "Барча баҳсли вазият "Милан"нинг зарарига ишлади"
30 сен 2021 00:11
Янгиликлар
Пиоли: "Барча баҳсли вазият "Милан"нинг зарарига ишлади"
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ЕЧЛда "Атлетико"дан учралган мағлубиятдан кейин ҳакамликдан нолиди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувни Жунейт Чақир бошқариб борди.
"Бу бош ҳакамнинг энг яхши ўйини бўлди дея олмайман. Гап фақатгина қизил карточка ёки пенальтида эмас, исталган баҳсли ҳолатларда "Милан"нинг зарарига қарор чиқарилди.
Биз ижобий натижага яқин тургандик. "Милан" тенг сонли таркиб билан яхши ўйнадик. Кучли рақиб 10 киши бўлиб турганимизда ҳам гол уришга қийналган бўлса, биз рақобатбардош жамоа бўлиб боряпмиз", - деди Пиоли.
Фикрлар