UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

ПФЛ "Нурафшон"ни биринчи лигадан четлатди Янгиликлар

ПФЛ "Нурафшон"ни биринчи лигадан четлатди

“Нурафшон” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Биринчи Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги қатнашчилари сафидан чиқарилди.

“Нурафшон” ПФК 27-тур доирасидаги “НБУ-Осиё”га қарши баҳсга ҳамда 35-тур доирасидаги “Норин” клубига қарши баҳсларга ташриф буюрмагани ҳамда “Нурафшон” ПФК директори Д. Каримовнинг молиявий етишмовчиликлар тўғрисида йўллаган мактубига асосан Биринчи Лигадан четлаштирилди.

Мусобақа регламентининг 4.26 бандига асосан “Нурафшон” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги сабабли қолган ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади.  Клуб ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клублари қайдномасига мусобақалар регламенти асосида рўйхатга киритилиш учун рухсат берилади.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика