UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  0 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди Янгиликлар

ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди

Теглар :  ПФЛ
Қарздорлиги мавжуд бўлган айрим клублар янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун Ассоциацияга кафолат берган бўлиб, ЎФА тегишли қўмитаси шунга асосан улардан тақиқни олиб ташлади.

Ваҳоланки, тақиқ мавжуд бўлган ҳолатда Лига клубга MyLeague платформасини ёпиб қўйганди.



Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан имзоланган кафолат хатида собиқ футболчи ва мураббийлардан қолиб келаётган қарздорлик шу йилнинг 1-июл санасига қадар тўлиқ бартараф этилиши кўрсатилган. ЎФА қўмитаси эса Лигага қарздорлик 24-апрелга қадар бартараф этилишини баён қилган ҳамда Навбаҳор клубидан тақиқни олиб ташлаган. Лига гарчи трансфер тақиқи олинишини қўллаб-қувватламаса-да, мазкур ҳолатда ЎФА қўмитаси қарорини ҳурмат қилишга мажбур. Аммо унутмаслик керакки, вилоят ҳокими томонидан кўрсатилган сана ва қўмита белгилаб қўйган сана билан муаммони тўлиқ ҳал қилиш мумкин эмас. Бу мавзу, шунингдек, Нефтчи ва Сўғдиёна клубларига ҳам тегишли ҳисобланади.  



Айни вақтда ОФК лицензиялаш жараёни давом этаётган бўлиб, унинг асосий мезони сифатида клубнинг қарзлардан ҳоли бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Акс ҳолда клуб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмайди. Яъни, қитъанинг ҳар қандай клуби лицензияга эга чиқиши учун жорий йилнинг 30-март санасига қадар мавжуд қарздорликни бартараф этиши лозим. Мана энди савол туғилади: Ўзбекистоннинг муайян футбол клуби ОФК лицензиясига эга чиқа олмаса, бунинг оқибатлари қандай бўлади? Қуйида шу ҳақда сўз боради. 



1. ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган клуб, профессионал футбол клуби мақомини йўқотади. 


Бундай клуб эса профессионал футбол клублари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдалана олмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган имтиёзлар шулар сирасига киради. 



2. Профессионал бўлмаган футбол клуби легионер футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.


“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.4-бандида мазкур масала белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқилса, мазкур тақиқ нафақат энг яқин ёзги трансфер ойнасига, балки келаётган қишки трансфер ойнасига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 



3. Профессионал бўлмаган футбол клуби илк ёзги трансфер ойнасида 2002-йил ва ундан катта ёшдаги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. 


Яъни, регламентда белгилаб қўйилган қоида асосида клубнинг фақатгина У21 ёш тоифасидаги футболчи билан тузган меҳнат шартномасигина Лига рўйхатидан ўтказиб берилади.   



Афсуски, бу каби ҳолатлардан айрим футбол клублари тегишли хулоса чиқармаяпти. Қарздорликни бартараф этишда маҳаллий футболчи, мураббий ёки ишчи-ходимлар ҳақига хиёнат қилиш, улар билан профессионал шартнома имзоланган бўлса-да, ҳисоб-китоб вақтида собиқ ишчиларни буткул бошқа суммаларга кўндиришга уриниш каби ҳолатлардан Лига хабардор. Шуларни инобатга олиб, Лига футбол клубларини шу йилнинг 25-март санасига қадар барча қарзлардан ҳоли бўлишга чақиради. Боиси, 30-март санасига қадар ОФК платформасига тегишли ҳужжатларни юклаб улгуриш талаб этилади. 



Лига футбол жамоатчилигини муборак Рамазон ойи билан қутлайди! Биз барчани берилган ваъдаларга ўз вақтида амал қилиш ҳамда биринчи навбатда ишчи-ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш, шундан кейингина хорижий йиғинлар ва экипировкалар, янгидан янги футболчилар билан янги келишувлар ҳақида ўйлашга чақирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика