UZ

Сўнгги янгиликлар

05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  5 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  17 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  748 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3

ПФЛ “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи”ни расман огоҳлантирди Янгиликлар

ПФЛ “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи”ни расман огоҳлантирди

Суперлигада 12та клуб иштирок этаётган бўлса, уларнинг ҳаммасида ҳам майдон ҳолати талабга жавоб бермайди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, “Қизилқум” ҳамда АГМК клубларининг уй стадионларидаги майдон чими талаб даражасида деб ҳисоблайди. Қолган жамоалар эса бу борада иш олиб бориши шарт. Бироқ барчага маълумки, стадион чимини тартибга келтириш бирданига бўладиган иш эмас.

Айни вақтда ПФЛ клублар инфратузилмаси, штат жадвалини тартибга келтириш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда. Шунингдек, майдонлар сифати ҳам бунда асосий планда бўлиши лозим. “Спорт” телеканали билан келишувга кўра, Суперлиганинг барча учрашувлари трансляция қилиб келинмоқда. Бунда жонли репортажлар салмоқли ўрин тутади. Мана шундай вақтда айрим стадионлардаги ачинарли ҳолатлар кўзга яққон ташланиб турибди.

Ҳозирда Профессионал футбол лигаси учун бирор-бир клубнинг чемпион бўлиши ёки совринли ўринни қўлга киритиши бирламчи ўринда эмас. Бу клублар ўртасидаги ўзаро рақобатдан келиб чиқадиган ҳолат. ПФЛ учун клубнинг аслида қандай ташкил этилгани ва унинг талабларга қанчалик жавоб бериши муҳим ўрин тутади. Мадомики улар айни вақтда давлат корхоналари томонидан молиялаштирилаётган экан, биринчи ўриндаги вазифа моддий техник базани яхшилаб олиш бўлиши керак.

Шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна”, “Нефтчи” каби Суперлига клубларини, шунингдек, 2019 йилги мавсумда катта эҳтимол билан элитага чиқиши мумкин бўлган клубларни майдонлар сифатини яхшилаш бўйича расман огоҳлантиради. Тўғри, “Нефтчи”, “Бунёдкор” каби клублар тўп сураётган майдонлар нисбатан яхшироқ. Бироқ улар ҳам юқорида ижобий маънода ажратиб кўрсатилган клублар майдони билан рақобатга кириша олмайди.

Суперлига ҳамда мазкур лига учун ҳаракат қилаётган Про-Лига клубларида майдон талаби кўнгилдагидек бўлмаса, улар сентябрь ойида ПФЛга ўз режасини тақдим этиши шарт. ПФЛ майдонлар сифати, бунинг учун кетадиган аниқ сарф-ҳаражат борасида ўз таклифини беришга тайёр. Кейинчалик эса талаб анча жиддий бўлади. Яъни, майдон сифати талаб даражасида бўлмаган клублар ўз учрашувларини уйда ўтказа олмайди. Олдинда вақт бор. 2019 йилги мавсум учун қадамлар ҳозирданоқ ташланиши керак.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика