UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  6 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4

Пеп Тухель билан 2-бор финалда тўқнашади. Олдинги "жанг" ёдингиздами? Янгиликлар

Пеп Тухель билан 2-бор финалда тўқнашади. Олдинги "жанг" ёдингиздами?

Бир неча соатлардан кейин Европа Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ғолиби аниқ бўлади. Қисқаси, бугун финал!

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида инглиз жамоалари тўқнашса-да, майдонда испан ва немис футболининг ўзаро курашига гувоҳ бўламиз. Сабаби шундаки, ҳар икки жамоадаги асосий фигуралар қайсидир юлдуз ўйинчилар эмас, бош мураббийлардир. Ва улар халқаро майдонда ўз мамлакатлари футболининг ҳақиқий тамсилчилари ҳисобланишади (мураббий сифатида).

Пеп Гвардиола Томас Тухель билан бугун 8-марта тўқнаш келади. Қизиқ жиҳати шундаки, иккала мураббий ўртасида бўлиб ўтган Бундеслигадаги "жанг"ларда испаннинг қўли баланд келган бўлса...

Бундеслига, 9-тур. 19.10.2013

"Бавария" 4:1 "Майнц"

Бундеслига, 26-тур. 22.03.2014

"Майнц" 0:2 "Бавария"

Бундеслига, 8-тур. 4.10.2015

"Бавария" 5:1 "Боруссия Д"

Бундеслига, 25-тур. 5.03.2016

"Боруссия Д" 0:0 "Бавария"

... "Туманли Альбион"да несмининг омади чопяпти:

АК, ярим финал. 17.04.2021

"Челси" 1:0 "Манчестер Сити"

АПЛ, 35-тур. 8.05.2021

"Манчестер Сити" 1:2 "Челси".

Шунингдек, мазкур мутахассислар бугунга қадар фақат 1 марта финалда тўқнаш келишган. Германия кубоги 2015-2016 йилги мавсумининг ҳал қилувчи баҳсида Томаснинг "Боруссия"си Пепнинг "Бавария"сини 120 дақиқада енга билмаган ва пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйган эди. Ўшанда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга чиқишган.

"Бавария": Мануэль Нойер, Филипп Лам, Жером Боатенг, Давид Алаба, Киммих, Франк Рибери (Кингсли Коман, 108), Артуро Видаль, Дуглас Коста, Тьяго Алкантара, Томас Мюллер, Роберт Левандовски.

"Боруссия": Роман Бюрки, Марсель Шмельцер (Эрик Дурм, 70), Матс Хуммелс (Маттиас Гинтер, 78), Сократис Папастатопулос, Лукаш Пишчек, Генрих Мхитарян, Гонсало Кастро (Шинжи Кагава, 105), Юлиан Вайгль, Свен Бендер, Марко Ройс, Пьер-Эмерик Обамеянг.

Свен Бендер ва Сократис Папастатопулоснинг пенальтилар сериясидаги хатолари "асаларилар" учун қимматга тушганди.

Хуллас, Пеп бугун германиялик ҳамкасби билан 2-бор финалда тўқнашади. Ушбу "жанг"да кимнинг ғалабасини тахмин қиляпсиз?

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика