UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  43 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  103 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  1 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди Янгиликлар

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Женоа" жамоаси меҳмонда "Фросиноне" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда генуяликларнинг ҳар икки голига ҳам чемпионат тўпурари Кшиштоф Пентек муаллифлик қилди. Шу тариқа, 23 ёшли польшалик форварднинг А Сериядаги голлари сони 8тага етди ва у тўпурарлар пойгасида якка пешқадам.

Кшиштоф А Сериядаги биринчи 6та ўйинда гол уриш борасида "Милан" клуби ва Италия чемпионати афсонаси Андрей Шевченкони ҳам ортда қолдирди. Шева ўзининг Апеннин яриморолидаги дастлабки олтита ўйинида 7та гол урган эди.

Италия А Сериясида биринчи 6та ўйинда энг кўп гол урган ўйинчилар:

Кшиштоф Пентек ("Женоа"): 8та гол
Андрей Шевченко ("Милан"): 7та
Шейк Диабате ("Беневенто"): 7та
Роналдо ("Интер"): 5та
Диего Милито ("Женоа"): 5та.


Пентек А Серияда 8та гол уришдан ташқари, Италия кубогида "Лечче" дарвозасига 4та тўп киритган. Яъни, Пентек ҳозирча барча мусобақалар доирасида 7та ўйинда 12та гол урди. Польшалик форвард Италияда ҳар 50 дақиқада биттадан гол урмоқда.

Ҳа, тез орада бу ҳужумчини сотиб олишни хоҳлаган гранд клублар сафи кенгайиб кетиши аниқ.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика