Пеле яна касалхонага қайтди
14 фев 2022 19:42
Янгиликлар
Пеле яна касалхонага қайтди
Собиқ бразилиялик футболчи Пеленинг соғлиғидаги муаммолар давом этмоқда.
81 ёшли бразилиялик афсона даволанишни давом эттириш учун шифохонага қайтди.
2021 йил сентябрида Пеленинг йўғон ичак ўсимтаси олиб ташланганди. У айни дамда химиятерапиядан ўтмоқда.
"Дўстлар, мен ҳар ой даволаниш учун касалхонага бораман.
Мен аллақачон Супербоул томоша қилиш учун катта телевизор ва попкорнга буюртма берганман. Дўстим Том Брэди ўйнамаса ҳам учрашувни томоша қиламан.
Менга қайғурган ҳолда самимий фикрлар билдирган барчага раҳмат айтаман", - деб ёзган Пеле.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар