Ривалдо барча даврнинг энг кучли футболчиси ҳақидаги саволга жавоб берди
22 окт 2024 10:26
Янгиликлар
Ривалдо барча даврнинг энг кучли футболчиси ҳақидаги саволга жавоб берди
“Бунёдкор” собиқ футболчиси Ривалдо Пеле ва Лионель Мессини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар деб атади.
“Месси барча даврларнинг энг зўр ўйинчисими? Ҳа, Месси ёки Пеле. Мен Пеленинг ўйинларини кўрмаганман, фақат видеоларини томоша қилганман. Пеле бразилиялик ва у 3 карра жаҳон чемпиони. Аммо Месси унга ўхшайди. Лео ўз олдига жаҳон чемпионлигини қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган эди ва буни уддалади.
Умид қиламанки, у футбол ўйнашда давом этади, шунда биз унинг ҳаракатларидан завқланаверамиз. Чунки бу Месси“, — деб фикр билдирди “Олтин тўп” соҳиби.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар