UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Пахтакор"да жамоавий ўйин йўқ. Фақат бир клуб чемпионликка мос ўйин кўрсатмоқда" — Мутахассис кимни назарда тутди? Янгиликлар

"Пахтакор"да жамоавий ўйин йўқ. Фақат бир клуб чемпионликка мос ўйин кўрсатмоқда" — Мутахассис кимни назарда тутди?

Яйпандаги "Нефтчи" - "Металлург" учрашуви Суперлиганинг 10-тур баҳсларини бошлаб берди.

Дарҳақиқат, Илҳом Мўминжонов шогирдлари ва ниҳоят узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди. Шу билан бирга жамоанинг ғалабасиз серияси якунланди. Бугун оқшомда ҳам шу каби бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган. Мазкур ўйинлар олдидан мутахассис фикри рукнига мураббий Баҳром Ҳайдаровни таклиф қилдик.



"Нефтчи" - "Металлург"

— Ушбу учрашув мухлислар учун қизиқарли ўтгани аниқ. "Нефтчи" шу куни майдонда камроқ пас ўйнаб, қарши ҳужумга чиқишга уриниб кўрди. Лекин жамоанинг бу режаси иккинчи бўлим ўрталаригача иш бергани йўқ. Қарши ҳужумга чиқаётганда тезликка эътибор бериш керак. Футболчилар керакли тезликни олмагани учун "Металлург" ҳимоячилари ортга тезроқ қайтишга улгуришди. Барибир якунда Фарғона жамоаси ғалабани ўзиники қилди. Бу билан жамоани табриклайман.


"Локомотив" - "Пахтакор"

— Ўзига ҳос Тошкент дербиси. "Локомотив" ҳам, "Пахтакор" ҳам стабил ўйнаётгани йўқ. Шу боис бирор нарса дейиш қийин. "Темирйўлчилар"нинг ўйини чиқиб қолса яхши натижага эришади. "Пахтакор" ҳақида фикримда қоламан, футболчилар индивидуал ҳаракатлар эвазига нимадир қилиши мумкин. Чунки жамоавий ўйин кўзга ташланмаяпти. Барибир бу - "Пахтакор". Драган Черан сафтга қайтганини инобатга олсак "шерлар" кичик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиламан, 40/60


"Қизилқум" - "Сурхон"

— Навоийликлар пастга қараб "шўнғиш"моқда. Жамоа ўзини ўнглаб олмаса бўлмайди. Бугун ғалаба қозонмаса турнир жадвалида яна пастлайди. Уларда ҳамма нарса бор. Футболчилар, мураббийлар. "Сурхон"  ҳам яхши ўйин кўрсатаётганини айтиш жоиз. Бу беллашувда дуранг қайд этилса керак, 50/50

"Динамо" - АГМК

— АГМК ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Анча шаклланиб бормоқда. Бундай жамоалар бизда бир нечта. "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" каби клубларга қарши тўп тепиш қийин. Андрей Шипилов катта ўзгариш қилмайди. Чунки жамоа билан йил бошидан бери ишламоқда.  Аммо АГМК ҳам осонликча ўйин бериб қўймаслиги аниқ. Имкониятлар 50/50. 


"Бунёдкор" - "Насаф"

— "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада "Насаф" чемпионликка мос ўйин кўрсатаётган ягона жамоа ҳисобланади. Лекин улар "Бунёдкор"га қарши қийналишлиги табиий. Виктор Карпенкода ҳам ўйинга ўзига ҳос режа бор. АГМК билан ўйинда ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмади. "Насаф" айни пайт ажойиб ҳолатда эканлиги ўз-ўзидан уларнинг имкониятини кўпроқ баҳолашга сабаб бўлмоқда, 40/60

"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"

— Бир-бирига ноқулай рақиб. Икки жамоада таркиб шаклланган. "Сўғдиёна" бежиз биринчи ўринда кетмаяпти. "Қўқон-1912" сўнгги ўйинларга келибгина уйғонди. Имкониятлар: 70/30

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика