"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди
30 июл 2024 23:55
Янгиликлар
"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди
U-20 Осиё чемпиони, U-23 терма жамоа сафида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган "Бунёдкор" ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирди.
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Маҳамаджоновни ижарага олди. Маҳмуд Маҳамаджонов жорий мавсум Суперлига баҳсларида 11 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида биттадан гол ва голли узатма бор.
Аввалроқ "Бунёдкор" клуби трансфер ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар