UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  4 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

"Пахтакор" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Пахтакор" янги футболчиларни таништирди

"Пахтакор" марказий стадионининг анжуманлар залида клуб янги ҳарид қилган футболчиларни кенг оммага таништириб ўтди.


Тадбирни дастлаб таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев очиб берди.

Матбуот анжуманида "Пахтакор" янги ҳарид қилган футболчилар: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Забиҳилло Ўринбоев, Гиди Канюк (Исроил), Тиаго Безерра (Бразилия) қатнашишмоқда.

Анжуманда шунингдек, клуб президенти Бобур Шодиев, бош директор Адисман ҳамда бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этишмоқда.

"Барчага салом. Жамоамиз иккита легионер ва учта маҳаллий футболчиларни жалб қилди. Улар келажакда "Пахтакор"ни шонли тарихини қайтаришда, жамоамизнинг ютуқларида ўз ҳиссаларини қўшишларига умид қиламиз ва ишонамиз", - деди бош директор Адисман.

"Ажойиб футболчиларни таркибимизга қўшиб олганимиздан хурсандмиз. Нафақат маҳаллий, балки легионер футболчиларни ҳам жамоамизда кўриб турганимиздан қувончдамиз", - дея ўз фикрларини билдирди Шота Арвеладзе.

Дастлаб легионер футболчилар Гиди Канюк ҳамда Тиаго Безерра клуб билан расман шартномаларга имзо чекишди.

Гиди Канюк "Пахтакор"да 52-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тиаго Безерра эса 77-рақамни маъқул кўрди.

"Биз "Пахтакор"ни кучли ва шонли тарихга эга эканлигини биламиз ва жамоани шонли тарихини қайтариш йўлида кўмаклашгани келдик", дейди исроиллик футболчи Гиди Канюк.


"Туркияда ҳам "Пахтакор"ни жуда яхши билишади. Шота Арвеладзе эса жамоа бошқарувига ўтгани ажойиб иш бўлди. Арвеладзенинг таклифига кўра "Пахтакор"ни танладим. Ўйлайманки, жамоа билан биргаликда кўплаб ғалабаларни қўлга киритамиз. Бу йилги мақсад жамоани ОЧЛга қайтариш. Келаси йил эса барча мусобақаларда ғолибликни кўзлаймиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Тиаго Безерра.


Энди навбат маҳаллий футболчилар билан шартнома тузишга келди.

Журналистлар кўз ўнгида Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов ҳамда Забиҳилло Ўринбоев клуб билан шартнома имзолашди.

Элдорбек Суюнов 25-рақамни, Шерзод Аъзамов 70-рақамни, Забиҳилло Ўринбоев эса 71-рақамни танлади.

"Авваламбор "Пахтакор"дан чорлов бўлди ва бу таклифни менга ёққани учун бу жамоани танладим. Рақобат кучли бўлгани яхши, бу биз учун фойдага ишлайди", - деди Забиҳилло Ўринбоев.


"Пахтакор"га ўтишимга асосий омил жамоада руй бераётган ўзгаришлар. Бу Ўзбекистон учун янгилик. Менга "Пахтакор"нинг янги лойиҳаси ёқди, айнан шу нарса мени бу жамоага келишимга асосий сабаб бўлди. Рақобат? Мен рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади", - деди Элдорбек Суюнов.


"Жамоамиздаги иккала дарвозабон ҳам менга ёқади. Рақобат кучли бўлгани яхши, шунда ҳеч бир дарвозабон бўшашишга ҳаққи йўқлигини билади", - дея дарвозабонлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди Шота Арвеладзе.

"Насаф"дан кетиш қийин бўлди. Энди қарор қабул қилинди, ортга йўл йўқ. "Пахтакор"га катта совринларни қўлга киритиш учун келдим. Бошқа сабаб йўқ", - дейди Шерзод Аъзамов.


Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика