"Пахтакор" Умар Адҳамзоданинг трансферини эълон қилди
22 дек 2023 17:03
Янгиликлар
"Пахтакор" Умар Адҳамзоданинг трансферини эълон қилди
"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Умар кейинчалик "Локомотив" ва "Истиқлол" клубларида ўйнади. Суперлигада "Нефтчи" сафида 38 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол муаллифи бўлиб, 8 бор жамоадошлари гол уриши учун узатма берган. 2023 йил у фарғоналиклар таркибида жами 27 учрашувда 5 тўп киритиб, 3 голли узатмани амалга оширган. 2024 йилги мавсумдан бошлаб Адҳамзода ўзи тарбияланган клуб шарафини ҳимоя қилади.
"Пахтакор" билан шартнома имзолагандан сўнг Умар қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
- Қадрдон клубимга қайтганимдан хурсандман. "Пахтакор"да футбол билан шуғулланишни бошлаганман ва бир кун ушбу жамоа таркибида ўйнашни орзу қилганман. Энди бундай имкониятга эга бўлишимдан бахтиёрман. Жамоа либоси нимани англатишини яхши биламан. Муваффақиятлар учун бор кучимни беришга интиламан", - деди футболчи "Пахтакор" матбуот хизматига.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар