UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  1 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

"Пахтакор" титуль ҳомий билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Пахтакор" титуль ҳомий билан шартнома имзолади

"Пахтакор" футбол клуби ҳомийлик ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ҳамда ўстириш устида иш олиб бормоқда.

Клуб куни кеча навбатдаги муваффақиятли лойиҳа сифатида "Red Metal AG Amalco Group Company" билан титуль ҳомийлиги борасида шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот тарқатди.

Қайд этиш керакки, пайшанба куни "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман  "Red Metal AG Amalco Group Company" вакили Васа Радженович билан учрашди. Мазкур учрашув чоғида томонлар клубни ривожлантириш борасида режаларни муҳокама қилишиб, келишувни расмийлаштиришди. Шу тариқа титуль ҳомийдан олинадиган пул клуб тузилмасини ўстириш ва футбол академияси фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.

Клуб расмий сайтида титуль ҳомий саналган "Red Metal AG Amalco Group Company"дан "Пахтакор"га қанча маблағ ажратилиши қайд этилмаган. 

"Пахтакор"га "Red Metal AG Amalco Group Company" қизиқиш билдириши ва якунда шартнома имзолангани замирида жамоанинг жорий мавсум халқаро мусобақа ва ички чемпионатда муваффақиятли старт олганини қайд этиш мумкин.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика