UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4

"Пахтакор": Рақибимиз - "Ал Шабаб" Янгиликлар

"Пахтакор": Рақибимиз - "Ал Шабаб"

Биринчи турда ғалаба қозонган “Пахтакор” бу сафар Ар-Риёдда “Шабаб” меҳмони бўлади.
Бу жамоага қарши 2010 йилдаги учрашувларда рақиб 3:1 ва 2:1 ҳисобларида устун келганди. Ундаги ғалаба қайсидир жамоанинг гуруҳ пешқадамига айланиб олишига имконият яратиши мумкин.

"АЛ ШАБАБ" ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
"оқ шерлар", "шайхлар".
Ташкил топган йили: 1947.
Стадиони: Шаҳзода Муҳаммад бин Файсал, 22500 томошабинга мўлжалланган.
Жамоа раҳбари: Холид бин Саъад.
Бош мураббийи: Жейми Пачеко (Португалия).

Эришган ютуқлари: 6 бор Саудия Арабистони чемпиони (1991, 1992, 1993, 2004, 2006, 2012), 3 марта Саудия Чемпионлари Кубоги соҳиби (2008, 2009, 2014), 3 марта Қирол кубоги эгаси (1993, 1996, 1999), 4 бор Федерация Кубоги соҳиби (1988, 1989, 2009, 2010), Осиё Кубок эгалари Кубоги соҳиби (2001), Араб Чемпионлари лигаси ғолиби (1992, 1999), Кўрфаз клублари чемпионлари Кубоги эгаси (1993, 1994).

"Шабаб" 1947 йилда Ар-Риёдда ташкил этилган футбол клуби саналади. 1967 йилгача жамоа "Шабаб Риёд" деб юритилган. Узоқ йиллар мобайнида "Шабаб" юқори савияда ўйнайдиган футболчиларни етиштириб бериши билан машҳур бўлган. Масалан, 1994 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия дарвозасига ажойиб тўп киритган Саид Ал Овайран, Голландияга гол урган Фуад Амин сингари ўйинчилар айнан "Шабаб" тарбияланувчилари ҳисобланишади.

1960-йилларда "Нажма" ва "Ал Мареҳ" жамоалари ҳам "Шабаб Риёд"га бирлашишди ва клуб номи "Ал Шабаб"га ўзгартирилди. 1993 йил "Шабаб" Саудия чемпионатида кетма-кет уч бор зафар қучган биринчи жамоага айланди.

Бош мураббий Пачеко Португалияда эътиборга тушган футболчи бўлган ва мураббий сифатида ҳам таниқли клубларда ишлашга улгурган.

Жейми ПАЧЕКО
Туғилган санаси
: 22.07.1958.
Туғилган жойи: Паредес, Португалия.
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи.
Футболчилик фаолияти:
1978-1984 "Порту", 1984-1986 "Спортинг", 1986-1989 "Порту", 1989-1991 "Витория Сетубал", 1991-1993 "Пасош Феррейра", 1993-1994 "Брага".
Португалия терма жамоасида 25 учрашув ўтказган.
Бошқарган жамоалари: 1994-1995 "Рио Аве", 1995-1996 "Униао Ламас", 1996-1998 "Витория Гимараеш", 1998-2004 "Боавишта", 2004 "Мальорка" (Испания), 2004-2005 "Боавишта", 2005-2006 "Витория Гимараеш", 2006-2008 "Боавишта", 2008-2009 "Белененсеш", 2009-2010 “Ал Шабаб”, 2011-2013 “Пекин Гуан”, 2014-2015 “Замалек”, 2015 йилдан “Ал Шабаб”да.

Эришган ютуқлари: Португалия чемпиони 1988, 2001, Португалия Кубоги соҳиби 1984, 1988, Португалия Суперкубоги соҳиби 1982, 1984, 1987, УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби 1987, УЕФА Суперкубоги ғолиби 1987, Қитъалараро Кубок соҳиби 1987.

“Шабаб” сафида терма жамоага номзод 4-5 нафар футболчидан ташқари иорданиялик Тариқ Ҳаттоб, ганалик Муҳаммад Авал ва Жон Антви, ярим ҳимоячи Рафинья ҳам ўйнайди. Рафинья жамоа ҳужумларини тузишда асосий футболчидир.

Дарвозабонлар
1. Волид Абдуллоҳ
22. Муҳаммад Авал
33. Муҳаммад Овайс

Ҳимоячилар
2. Абдуллоҳ Астаъа
3. Сайяф Биши
4. Амир Ҳарун
5. Тариқ Ҳаттоб (Иордания)
13. Ҳассан Муаз
23. Муҳаммад Авал (Гана)
25. Мажид Маршади
28. Ҳамад Жайзани
50. Мансур Али

Ярим ҳимоячилар
6. Омар Гамди
7. Рафинья (Бразилия)
8. Абдулмажид Сулайҳим
11. Аҳмад Атиф
12. Абдулмалик Хаибри
15. Абду Атиф
18. Абдулмажид Рувайли
26. Абдулазиз Албиши
27. Саид Досари
30. Бадир Элитин
35. Ҳассан Раҳфави
45. Нодир Мувалад
80. Абдулраҳмон Алҳайбари

Ҳужумчилар
9. Наиф Ҳазази
17. Муса Шаммари
39. Абдулраҳмон Хайроллоҳ
91. Жон Антви (Гана)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика