"Пахтакор" польшалик футболчини трансфер қилди
26 июл 2022 15:07
Янгиликлар
"Пахтакор" польшалик футболчини трансфер қилди
Полшалик 25 ёшли ҳужумчи Пшемислав Банашак "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.
Бунгача Ленчнанинг "Гурник" клубида ўйнаб келган ҳужумчи "Пахтакор"га трансфер қилинди. Ўтган мавсумда Банашак "Гурник" билан Полша юқори дивизионида иштирок этган. Сўнгги уч мавсумда Пшемислав ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида "Челмианка" ва "Видзев" клублари сафида ҳам тўп тепган. Банашак "Пахтакор"да ўйнайдиган полшалик биринчи футболчига айланади.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар