UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  6 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

"Пахтакор" ўз миссиясини бажариш учун Доҳага етиб келди Янгиликлар

"Пахтакор" ўз миссиясини бажариш учун Доҳага етиб келди

Чартер рейс орқали кеча оқшом Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келган "Пахтакор" жамоаси эртанги муҳим ўйинга жиддий тараддуд кўрмоқда.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Дастлаб мезбонлар, яъни "Ал Садд" жамоаси бош мураббийи Жезуалду Феррейра ва рақиб футболчиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Сўнгра "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец журналистлар саволларига жавоб қайтаришади. Шундан сўнг "Пахтакор" жамоаси "Жассим Бин Ҳамад" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.

Қайд этиш керакки, Қатарнинг Доҳа шаҳрига кеча етиб келган "Пахтакор" жамоаси билан биргаликда бир гуруҳ футбол ишқибозлари ва клуб тизимида фаолият кўрсатаётган қатор ходимлари ташриф буюришган.


Салкам 4 соат давом этган парвоз давомида футболчиларнинг кайфиятлари анча кўтаринки эканлиги ва улар бўлажак баҳсга юқори ишонч ва жиддий тарзда ёндошаётганликлари кўриниб турди. Жамоа билан бирга келган мухлислар ҳам "Пахтакор" муваффақиятига ишонч билдириб, учрашув давомида ўз суюклиларининг чинакамига майдондаги 12-футболчисига айланмоқчи эканликлари сезилиб турибди. Барчада кўтаринкилик ва аъло кайфият ҳукмрон.

Доҳа сафарига барча ўз миссиясини бажариш учун чоғланган. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Қатардан камига очко билан қайтишни мўлжаллаётган бўлса, мухлислар гуруҳи меҳмондаги ўйинда "Пахтакор"ни ёлғизлатиб қўймаслик вазифасини уддалашга бел боғлашган.

Бир мухлиснинг таъкидлашича, бу каби юқори ишонч ва кўтаринки кайфият сабабчиси аввало жамоанинг жорий мавсумда кўрсатаётган чиройли ҳамда жанговор ўйини ва унинг ортидан келаётган натижалар. Шу боисдан ҳам Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"нинг бўлажак баҳсдаги имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Эртанги ўйинга бўлган қизиқиш ва тайёргарлик ниҳоятда катта. Бўлажак баҳсда эҳтимолий ғалаба гуруҳ пешқадами бўлиб турган "Пахтакор"ни плей-оффга чиқиш масаласини кескин оширади. Айни пайтда "Пахтакор" жой олган "D" гуруҳида "шерлар" 5 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. "Ал Садд" ва "Персеполис" ҳисобида эса 4 очкодан мавжуд ва улар 2-3 ўринларни бўлишиб туришибди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси эса ўз активига 3 очко ёзиб қўйган ва ҳозирча "квартет"да аутсайдер мақомида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги Тошкентда кечган учрашувида мухлислар чиройли футбол гувоҳига айланиб, жами 4та гол кўришганди. Натижада жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб 1 очкодан бўлишиб олишганди. Хавининг дублига "Пахтакор"дан Хожиакбар Алижонов шедевр голи ва Драган Черан узоқ масофадан бош билан урилган тўпи орқали жавоб йўллашганди. Биринчи даврани "Ал Садд"га қарши ўйин билан тугатган ва иккинчи даврани мазкур жамоа билан баҳсда бошлайдиган "Пахтакор"нинг Доҳадаги беллашуви 22 апрель куни Тошкент вақти (19:00 - Доҳа) билан соат 21:00да бошланади.


Қатар, Доҳа шаҳридан Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика