"Пахтакор" Григорий Колосовскийни истеъфога чиқарди
06 апр 2017 11:52
Янгиликлар
"Пахтакор" Григорий Колосовскийни истеъфога чиқарди
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи Григорий Колосовский ўз лавозимидан бўшатилди.
2016 йилнинг май ойи сўнггида Нўъмон Ҳасановнинг ўрнига "Пахтакор"га бош мураббийи этиб тайинланган Григорий Колосовский истеъфога чиқарилди. "Шерлар" 2017 йилги мавсумнинг дастлабки 4та турида 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этишди. Жамоа айни пайтда мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" эртага, 7 апрель куни ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" эртага, 7 апрель куни ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар