UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

"Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қилди Янгиликлар

"Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қилди

Теглар :  Пахтакор
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили бўйича маълумотда "Пахтакор" футбол клубини энг кўп зарар кўрган 10 корхона таркибига киритган.

Унда "Пахтакор" футбол клубининг 82,7 млрд сўм миқдорида зарар кўргани қайд этилган.

"Пахтакор" футбол клуби томонидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
"Пахтакор футбол клуби" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги 3227-сонли "Пахтакор" футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, инвестиция шартларини бажарган ҳолатда 80 фоиз улуши "SFI Management Group" МЧЖга ўтиши ва клубнинг устав фондидаги 20 фоиз улушини Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. Шу вақтдан буён "Пахтакор" футбол клуби бюджети тўлиғича "SFI Management Group" МЧЖ томонидан шакллантириб келинган. "Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қиламиз.

Давлат активларини бошқариш агентлиги тарқатиш учун тайёрлаган маълумотларининг тўғри ва холис экани бўйича мажбуриятга эгалигини унутмаслиги лозим", - деб ёзади "Пахтакор" клуби матбуот хизмати. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика