UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да биттадан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  1 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  1 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  4 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  1 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  2 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  2 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  1 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1

"Пахтакор" - "Бунёдкор". 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

"Пахтакор" - "Бунёдкор". 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансяциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


Олий Лига, 13-турнинг қолдирилган учрашуви
 5 июль, шанба
«Пахтакор» (Тошкент) 3–1 «Бунёдкор» (Тошкент)

Голлар:
Сергеев 45+1, 46, Махарадзе 51 - Шодиев 85

Ҳакамлар
:
О. Толибжонов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили:
В. Штерн.

"Пахтакор":
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с), Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев
Захира:
Никита Рибкин, Шерзод Каримов, Тимур Ҳакимов, Анвар Солиев, Камолиддин Тожиев, Абдулазиз Юсупов, Аббос Махситалиев

"Бунёдкор":
Акбар Тўраев, Саҳоб Жўраев, Хайрулла Каримов (с), Анвар Ғофуров, Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Сардор Собирхўжаев, Сато Минори, Сардор Рашидов, Олег Зотеев, Олександр Пишур
Захира: Павел Бугало, Дилшод Жўраев, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов, Карлес Кото, Бобиржон Акбаров, Темур Аюпов

Четлатиш:
Пишур 10.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

-Ушбу ғалаба билан жамоа мухлисларини табриклаймиз. "Бунёдкор" жамоасига эса келаси ўйинларда омадлар тилаб қоламиз!
Шундай қилиб жамоаларимиз биринчи даврани якунадилар. Сизлар билан эса ўйинни Азиз Тўхтамуродов кузатиб борди. Соғ-омон бўлишга мажбурсизлар. Футбол томоша қилишда давом этинг!

90+3. Демак, ҳакамнинг ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштаги янгради. Ўйин "Пахтакор"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

90+1. Ўйин якуни арафасида "Бунёдкор" фаолликни оширмоқда. Кетма-кет учта бурчак тўпи.

90. Ўйиндаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Жамшид Искандаров ўйин вақтини чўзишга ҳаракат қилганлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

85. ГООООЛ! Ҳисоб қисқарди. Анвар Ғофуров узатган тўпни Воҳид Шодиев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 3:1.


80. Шодиев рақиблар дарвозаси томон зарба берди. Лекин, Лобанов ўз ўрнида.

76."Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Жавлон Иброхимов ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.

74."Пахтакор" сафида Акбар Исматуллаев ўрнига Анваржон Солиев майдонга тушди.

72-дақиқа давом этаётган бир паллада жаҳон чемпионати чорак финал доирасидан ўрин олган Аргентина – Бельгия учрашуви бошланмоқда. Умид қиламизки, бизни кузатишда давом этасиз :) Ҳар ҳолда ўзимизнинг футбол...

69. Анвар Ғофуров тўпни эгаллаб олиб шерикларини олдинга бошламоқда.

64. Ўйин суръати бир оз бўлсада кўтарилди.

62. "Пахтакор" сафида ўзгариш. Жалолиддин Машарипов ўрнига майдонга Шерзод Каримов тушди.

58. Мехмонлар сафида яна бир ўзгариш. Сардор Собирҳўжаев ўрнига Воҳид Шодиев ўйинни давом эттиради.

56. Козак ўйиндан ташқари ҳолатда.

54. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Саҳоб Жўраев ўрнига Карлес Кото майдонга тушди.

51. Опппааа. Яна ГОООООЛ! Кахи Махарадзе! 3:0.

50. Исматуллаев Сардор Собирҳўжаевни йиқитгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

48. Жавлон Иброҳимов огоҳлантирилди.

48. Лушан шогирдларини олға бошлай олармикин? У шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.

46. ГООООЛ! Игор Сергеев яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди. 2:0. Даврон Ҳошимовнинг узатган тўпини ҳужумчи боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус.

45+1. Гол в раздевалку! Ўзбекчасига "Кийиниш хонасига гол")

45+1. ГООООООООЛ!!!!!! "Пахтакор" аъзоси Жамшид Искандаровнинг зарбаси Игор Сергеевга теккан ҳолда мехмонлар дарвозаси тўридан жой олди.


45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун Толибжонов томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Пахтакор"нинг ўнг қанот орқали уюштирган ҳужуми Ҳайрулла Каримов томонидан бартараф этилди.

41. Рашидовнинг навбатдаги рейди. Зотеев бор оз шошиб қолди. "Бунёдкор"нинг камчилик эканлиги билиниб қолмоқда.

38. Мезбонларнинг яна бир ҳужумлари бесамар кетди.

33. Акбар Тўраев бугун фаол ҳаракат қилмоқда. У "шерлар"нинг навбатдаги зарбаларини бартараф этди.

30. Сардор Рашидовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

29. Жарима майдончаси яқинида Сато Минорига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Бунёдкор"да қулай имконият!

26. Мезбонлар ҳужум кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. Гол кўрамиз чоғи.

22. Жамшид Искандаровнинг жаримадан берган зарбаси бир оз ноаниқ.

21. "Пахтакор" босим уюштирмоқда. Ҳаа, руҳий устунлик айни пайтда мезбонлар томонга ўтган.

20. Кахи Махарадзе тўпни дарвозага тўғирлай олмади. Қулай имконият қўлдан бой берилди-я...

17. Сардор Рашидов бугун фаол ҳаракат қилмоқда.

14. Жалоллиддин Машарипов ўйин қоидасини бузди.

11. Ҳааа, украиналик футболчи жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди...

10. Олександр Пишурга қизил карточка!
Кримец билан тўп учун курашда йиқилиб тушган футболчи рақибини тепишга ҳам улгурди ва жазоланди.

7. Олег Зотеев рақиб дарвозаси томон рейд уюштирди. Лекин, Лобанов тўпни эгаллаб олди.

4. Ҳайулла Каримов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, рақибларнинг ҳужумини бузди.

2. Учрашувдаги илк ҳужум мезбонлар томонидан уюштирилди. Дастлабки зарба муаллифи Козак!

-Ўйин бошланди!

-"Бунёдкор" оқ, "Пахтакор" эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

-Ўйин бошланишига саноқли сониялар қолмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

-Ассалому алайкум ҚАДРЛИ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ИШҚИБОЗЛАРИ! Бугун биз Олий Лигамизнинг 13-туридан ўрин олган Тошкент дербисини биргаликда кузатиб борамиз.

- Учрашув соат 19:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика