UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Пахтакор" бугун чемпионликни расмийлаштирадими? Янгиликлар

"Пахтакор" бугун чемпионликни расмийлаштирадими?

Суперлиганинг 22-турига келиб, чемпион номига аниқлик киритилиши мумкин.

Бунинг учун "Пахтакор" Тошкентда "Қизилқум" устидан зафар қучиши ва "Сўғдиёна" Жиззахда "Қўқон-1912"ни енголмаслиги керак. 

Гап шундаки, айни пайтда "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" орасидаги тафовут 12 баллни ташкил қилмоқда. 22-турдан кейин "шерлар"нинг очколари сони 54 тага етгани ҳолда Бақоев жамоаси 40 лик довондан ошолмаса, пойтахт клуби чемпионликни расмийлаштиради. Чунки "Пахтакор" чемпионат охиригача бўлган 4 турнинг (12 очко беради) барчасида енгилса ҳам, "Сўғдиёна" 14 баллик фарқни йўққа чиқаролмайди. Бу ҳолатда фақат "Насаф"гина очколар бўйича "Пахтакор"га етиб олиши мумкин. Аммо ўзаро ўйинлардаги устунлик "шерлар" томонида.

Шунингдек, Тошкент клуби дуранг ўйнаб ҳам чемпионга айланиши мумкин. Бунинг учун "Қўқон-1912" Жиззахдаги ўйинни ютиши керак. Кўрамиз, ўтган турда "Пахтакор"ни таслим қилган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун "Сўғдиёна"ни ҳам енга олармикан.

Маълумот учун, "шерлар" 2020 йилда чемпионликни 23-турда расмийлаштиришган эди (59 очко билан, мусобақа якунида 65 очко ишлаган). 2019 йилги мавсумда эса Шота Арвеладзе 20-турнинг ўзида масалани ҳал қилган (56 очко билан, мусобақа якунида 69 очко ишлаган).

Нима деб ўйлайсиз, "Пахтакор" бугун 14-бор мамлакат чемпионига айланадими?

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика