"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе шахсий самолётда Ўзбекистондан учиб кетди
08 апр 2020 15:17
Янгиликлар
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе шахсий самолётда Ўзбекистондан учиб кетди
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе Туркияга учиб кетди.
"Мен "Қосимпошшо"да ишлаганимда, Истанбулдан уй сотиб олгандим. Биз шу ерда яшаймиз. Бутун оилам мен билан. Мен жуда эҳтиёткорман, сабаби менда астма бор. Бу ерга шахсий самолётда келдим, сабаби мунтазам чипталар йўқ. Ўйинларни томоша қилиш билан вақт ўтказаман", - дейди Шота Арвеладзе.
Мураббий COVID-19 сабаб Ўзбекистондан кетишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе 2017 йилнинг июнидан бери "Пахтакор"ни бошқаради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар