

"Мен "Қосимпошшо"да ишлаганимда, Истанбулдан уй сотиб олгандим. Биз шу ерда яшаймиз. Бутун оилам мен билан. Мен жуда эҳтиёткорман, сабаби менда астма бор. Бу ерга шахсий самолётда келдим, сабаби мунтазам чипталар йўқ. Ўйинларни томоша қилиш билан вақт ўтказаман", - дейди Шота Арвеладзе.
Мураббий COVID-19 сабаб Ўзбекистондан кетишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе 2017 йилнинг июнидан бери "Пахтакор"ни бошқаради.




