UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

"Пахтакор" БААда: 6-кун, "Ҳамрия" мағлуб этилди Янгиликлар

"Пахтакор" БААда: 6-кун, "Ҳамрия" мағлуб этилди

Теглар :  Пахтакор
БААдаги йиғиннинг 6-кунида "Пахтакор" иккинчи назорат беллашувида майдонга тушди.

Биринчи лига иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши кечган учрашув тўлиғича жамоамиз устунлиги остда кечди. Шота Арвеладзе бу сафар аввалги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берди. Учрашув бошида рақиб биринчи хавфли ҳужумини гол билан якунлади. Шундан кейин кетма-кет хавфли вазиятлар содир этган "Пахтакор" улардан фойдалана олмади. Синдаров ва Ҳакимовнинг дарвозабон қайтарган бўлса, Яхшибоев, Искандеров ва Андреевга салгина аниқлик етишмади. 42-дақиқада Иброҳимов тўпни чап қанотдан дарвозабон устидан ошириб ташлаб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида "Ҳамрия" яна олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг яққол устунлигимиз акс этди. Искандеров, Алижонов, Яхшибоев ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Навбатдаги назорат ўйини 23 февраль куни ўтказилиши мўлжалланган.

"ПАХТАКОР" - "АЛ-ҲАМРИЯ" - 5:2 (1:1)

"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев (Аъзамов, 46), Алижонов, Синдаров, Раҳматуллаев, Иброҳимов, Яхшибоев, Искандеров (Аҳмадов, 61), Ҳакимов.

Голлар: Иброҳимов 42, Искандеров 53, Алижонов 61, Яхшибоев 75, Ҳакимов 77.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика