UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  2 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  2 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  34 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  14

"Пахтакор" аъзолари халқаро ўйинларда иштирок этишди Янгиликлар

"Пахтакор" аъзолари халқаро ўйинларда иштирок этишди

Теглар :  Пахтакор
Турли терма жамоаларга жалб этилган "Пахтакор" футболчилари халқаро беллашувларда қатнашишди.

Ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш Гвинея-Биссау терма жамоаси сафида дебютини Буркина-Фасо термасига қарши Францияда ўтказди. Ўйин 2:0 ҳисобида Буркина-Фасо ғалабаси билан якунланди. Гонсалвеш учрашувда 70 дақиқа ўйнади.

Ҳимоячи Марко Симич эса Черногориянинг Кипрга қарши 0:0 ҳисобида тугаган сафардаги учрашувида захирада қолдирилди.  У АГМК билан беллашувда кичик жароҳат олганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Акмал Шораҳмедов ва Жалолиддин Машарипов Сенегал билан Марокашда 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда майдонга туширилди. Жасур Яхшибоев, Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов мазкур беллашувда захирада қолдирилди.

Ҳожиакбар Алижонов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Кенияга қарши кечган учрашувда ҳаракат қилди. Андижондаги беллашув 2:1 ҳисобида кенияликлар фойдасига ҳал бўлди.

"Пахтакор" футболчилари майдонга тушиши мумкин бўлган навбатдаги учрашувлар:

26 март
Ўзбекистон (олимпия) - Кения
Гвинея-Биссау - Конго-Браззавил
27 март
Марокаш - Ўзбекистон
Черногория - Туркия

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика