UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  1 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  2 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  2 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди Янгиликлар

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди

"Пахтакор" футбол академияси Термиз шаҳридан кейин Қувасойда ҳам ўз бўлими фаолиятини ишга туширди.
Клуб спорт директори Григорий Цейтлин, академия директори ўринбосари Валерий Бородавкин ва Қувасой шаҳар 1-сонли БЎСМ футбол мураббийи Акбар Сиддиқов бўлимнинг расмий очилиш маросимида иштирок этишди. Қувасойдаги мактабда барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, тарбияланувчилар ихтиёрида катта ва кичик табиий чимли футбол майдонлари, ёпиқ зал, бассейн, тренажёр зали ва сауна мавжуд. Айни пайтда уч ёш гуруҳ тоифасида 48 нафар тарбияланувчи футбол сабоқларини олмоқда. Энди тарбияланувчилар ва гуруҳлар сони ўсиб боради. "Пахтакор" академияси мураббийлари вақти-вақти билан Қувасойга ташриф буюриб, зарур маслаҳатларни бериб боришади. Тарбияланувчилар зарур спорт либослари билан таъминлаб борилади.

Григорий Цейтлин ушбу бўлим очилиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

- Термиз шаҳрида ишга туширилган бўлим 2 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Биз академия учун бирор ҳудудда бўлим очишда у ердаги шароитларни ҳисобга оламиз. Қувасойдаги 1-сонли БЎСМда ёшларга керакли шароитлар яратиб берилган. Тарбияланувчиларнинг келажакда муваффақиятларга эришиши учун имконият бор. Ушбу мактаб таклифига кўра, барча ҳолатларни ўрганиб чиқдик. Умид қиламизки, бу билан Қувасой шаҳридаги ёшларнинг футболга бўлган қизиқишларини ошириб бера оламиз. Ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари жуда фойдали. Академиямиздаги мутахассислар зарур пайтда у ерга бориб, маслаҳатлар бериб туришади.

"Пахтакор" академиясининг Қувасой шаҳридаги бўлими расман фаолиятини бошлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика