"Пахтакор-79" хотирасига атаб кўплаб тадбирлар ташкил этилади
05 июл 2019 17:10
Янгиликлар
"Пахтакор-79" хотирасига атаб кўплаб тадбирлар ташкил этилади
"Пахтакор" футбол клуби ўзбек футболида ёрқин из қолдирган жамоа вакилларини хотирлаш мақсадида бир неча тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу борада клуб катта кўламда иш олиб бормоқда. 11 август куни ишқибозлар "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва собиқ СССР фахрий футболчилари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Унда машҳур юлдузларнинг қатнашиши мўлжалланган. Шунингдек, ўша куни стадионда ўйингача ҳам мухлислар учун бадиий дастур тақдим этилади.
Август ойи бошида Тошкентда 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида "Хотира қанотлари" мусобақаси ўтказилади.
"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига айни пайтда янги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари давом этмоқда. Тез орада ушбу фильмдан парчаларни ўқувчилар эътиборига тақдим қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар