UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Пахтакор-2000" хотира турнири ғолиби! Янгиликлар

"Пахтакор-2000" хотира турнири ғолиби!

"Чилонзор" стадионида ўтказилган "Пахтакор-79" хотира турнири якунланди.

Бугун ҳал қилувчи учрашувлар бўлиб ўтди. 5-ўрин учун баҳсда "Бунёдкор" БЎСМ-16ни, 3-ўрин эса "Нефтчи" "Янгиер"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Финалда Сарвар Ҳайдаров устозлик қилаётган "Пахтакор" Алишер Бозоров қўл остидаги "Локомотив" жамоаси билан майдонга тушди. Тенг курашлар остида кечган беллашувда ҳисоб очилмади. Пенальтилар тепишда тарбияланувчиларимиз аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Финалдан кейин турнир совриндорлари ва энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Наримон Жалолов, Тўлаган Исоқов, Анвар Солижонов, Равшан Юнусов, Вали Шамсимуҳаммедов, Виталий Капустянский сингари фахрийлар ёшларга "Пахтакор-79" жамоаси ҳақида тўхталиб, уларнинг фидойиликлари тўғрисида таъкидлаб ўтишди.

5-ўрин учун
"Бунёдкор" - БЎСМ-16 - 0:0 (пен. бўйича 3:2)


3-ўрин учун
"Нефтчи" - Янгиер ФИИ - 1:1 (пен. бўйича 4:3)


Финал
"Пахтакор" - "Локомотив" - 0:0 (пен.бўйича 4:3)
"Пахтакор":
Дубинин, Абдуллаев, Қуттибоев, Намозов, Саидаҳмадов, Латипов, Темирхонов, Фозилов, Ғаффоров, Ҳасанов, Рустамов.
Захирадан тушганлар: Ким, Аҳмадов, Собиров, Раҳимбердиев, Зайлобиддинов, Азмиддинов, Йўлдошев.
"Локомотив": Отахонов, Баҳромов, Жумабоев, Жаҳонгиров, Қўчқоров, Новиков, Отамуродов, Турғунов, Йўлдошев, Эшназаров, Фомин.
Захирадан тушганлар: Алижонов, Юсупов, Файзуллаев, Аҳроров, Исломов, Саидов, Холматов.

Амплуалар бўйича энг яхшилар:
Ёш футболчи
- Жавоҳир Юсупов, "Нефтчи"
Дарвозабон - Диёр Аъзамқулов, Янгиер ФИИ
Ҳимоячи - Муҳаммадали Намозов, "Пахтакор"
Ярим ҳимоячи - Самандар Ўринбоев, "Нефтчи"
Ҳужумчи - Владислав Фомин, "Локомотив"
Футболчи - Бурхон Ҳасанов, "Пахтакор"

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика