Павар АПЛ клуби таркибига қўшилишга тайёр
29 июл 2022 22:29
Янгиликлар
Павар АПЛ клуби таркибига қўшилишга тайёр
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар Лондоннинг "Челси"сига ўтишга тайёр.
Павар Мюнхен жамоасининг келгуси мавсумдаги режаларига киритилмаган. Клуб раҳбарияти франциялик футболчига янги жамоа қидиришни бошлаши кераклигини аллақачон айтиб ўтган.
"Бавария" 26 ёшли футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Павар "Бавария"га 2019 йилнинг ёзида "Штутгарт"дан келиб қўшилганди. Ҳимоячининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Павар Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар