

ЖЧ, 1/8 финал
Мексика – Англия 2:3
Голлар: 36, 38 - Жуд Беллингем, 42 - Хулиан Киньонес, 60 - Харри Кейн, 69 - Рауль Хименес
Мексика: 1. Рауль Ранхель, 2. Хорхе Санчес (8. Альваро Фидальго, 79’), 3. Сесар Монтес (4. Эдсон Альварес, 46’), 5. Хоан Васкес, 23. Хесус Гальярдо, 7. Луис Ромо (26. Бриан Гутьеррес, 61’), 19. Хильберто Мора (11. Сантьяго Хименес, 61’), 6. Эрик Лира, 25. Роберто Альварадо, 9. Рауль Хименес, 16. Хулиан Киньонес (22. Гильермо Мартинес, 81’).
Захира: 12. Карлос Асеведо, 13. Гильермо Очоа, 15. Исраэль Рейес, 20. Матео Чавес, 17. Орбелин Пинеда, 18. Обед Варгас, 24. Луис Чавес, 10. Эрнесто Вега, 14. Армандо Гонсалес, 21. Сесар Уэрта.
Англия: 1. Жордан Пикфорд, 2. Эзри Конса, 6. Марк-Израэль Гехи, 3. Нико О'Райли (25. Жед-Хотеп Спенс, 75’), 26. Жарелл Куанса, 8. Эллиот Андерсон (15. Даниэль Бёрн, 75’), 4. Деклан Райс, 10. Жуд Беллингем, 7. Букайо Сака (5. Жон Стоунз, 57’), 9. Харри Кейн (17. Морган Рожерс, 90’), 18. Энтони Гордон.
Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 12. Трево Чалоба, 24. Рис Жеймс, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 21. Эберечи Эзе, 11. Маркус Рашфорд, 19. Олли Уоткинс, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 22. Айван Тони.
Огоҳлантиришлар: 1 - Деклан Райс, 68 - Марк-Израэль Гехи, 71 - Хорхе Санчес, 72 - Нико О'Райли, 90+8 - Хоан Васкес, 90+8 - Жордан Хендерсон (захирадаги футболчи)
Четлатиш: 54 - Жарелл Куанса
🕘 90+13. Ўйин якунланди, Англия - чорак финалда!
90+12. Кетма-кет бурчак зарбалари Мексика ижросида.
90+11. Рауль Хименес жуда қулай вазиятдан гол ура олмади…
🏥 90+10. Сантьяго оёғини қайириб олди, у майдон четида ётибди. Кўп эҳтимол буёғига Мексика бир киши кам давом эттиради ўйинни.
90+7. Рауль Хименеснинг зарбаси ноаниқ бўлди.
90+3. Рожерс Мексика дарвозабони олдинга чиқиб кетганини кўриб, майдон марказидан зарба берди, аммо тўпга мексикалик посбон етиб борди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 11 дақиқа қўшиб берилди.
89. Фидальгонинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Пикфорд ушлаб олди!
82. Сантьягонинг зарбаси ноаниқ бўлди.
81. Мексиканинг захирадан тушаётган футболчилари ҳам ҳужумни севадиган футболчилар ҳисобланишади. Вабанк буёғи.
79. Мексиканинг штурмлари сони ортмоқда.
72. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
70. Даҳшат ўйин кўряпмиз! Буёғига интрига янада юқори бўлади.

⚽️ 69. ГОЛ! Хименес ҳисобни қисқартирди! Рауль пенальтини аниқ амалга оширди.
68. Пенальти белгиланди Англия дарвозаси томон!
📺 66. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. Қизиқ…

65. Энди Англия жарима майдончаси ичида қўполлик: Харри Кейн мексикалик рақибига нисбатан қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.
64. Мексикаликлар шиддатни оширмоқда, ҳужумлар сони ортмоқда.
61. Бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да, англияликлар мақсадларига ета олишди. Мексика-чи? Қандай реакция кўрсатар экан?!

⚽️ 60. ГОЛ! Кейн ҳисобни оширди! Харри пенальтини аниқ амалга оширди!

58. Пенальти! Мексика дарвозаси томон! Мексикалик посбон Гордонга нисбатан қўполлик ишлатди.
🔄 57. Тухель дарҳол реакция қилмоқда: Сака ўрнига Стоунз майдонга тушди.
55. Мексика энди нисбатан устунликка эга бўлади. Ўйин ҳарорати ошиши аниқ.
🟥 54. Қизил карточка! Англия бир киши кам бўлиб қолди майдонда!

📺 53. Куанса мексикалик футболчига нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.
49. О'Райлининг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди…
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
🕘 45+6. Биринчи бўлим якунланди.
45+4. Монтес дарвозага жуда яқин масофадан зарба бермоқчи бўлганида Жуд бунга йўл қўймай, тўпни ўзи майдондан чиқариб юборди!
45+3. Яна Рауль! Бу сафар унинг бош билан берган зарбасини Пикфорд қайтарди!
45+1. Хименеснинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Зўр ўйин, олти дақиқада учта гол кўрдик.

⚽️ 42. ГОЛ! Киньонес ҳисобни қисқартирди! Жарима зарбасидан узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб қайди, уни эса Хулиан дарвозага аниқ йўллади!
41. Энди мексикаликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.
39. Шунчаки даҳшат! Энди Мексика қайта олармикин?

⚽️ 38. ГОЛ! Жуд Беллингемдан дубль! Даҳшат! Икки дақиқада иккита гол! Тўпни марказдан олиб қўйишди англияликлар, Кейннинг узатмасини Жуд дарвозага йўллаб, дублга эришди!
37. Энди ўйин сал бўлса-да “жонланади”. Мексикаликлар олдинга ўтишади кўпроқ.

⚽️ 36. ГОЛ! Беллингем ҳисобни очди! Сака ўнг томондан юриш қилиб тўпни марказга узатди, Жуд эса бош билан аниқ зарба йўллади!
32. Ромонинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
26. Гордон олдинга чапдан юриш қилиб дарвоза томон зарба берди, тўп Ранхелнинг қўлига бориб тушди.
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
19. Яна мексикаликлар олдинга ўтмоқда, дарвоза томон йўлланган зарбасига “блок” қўйилди.
15. Раулнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Пикфорд қайтарди!
8. Юқори темпда бошланмади, ҳар икки жамоа ҳам хотиржам ҳаракат қилмоқда.
🟨 1. Қойил, илк дақиқадаёқ карточка. Деклан Райсга “сариқ” кўрсатилди.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Мексика – Англия учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



