UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  8 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73

"Пачкалаб" футболчи олмаймиз, Тўраевнинг позициясига номзодлар бор, Шаркич ярим йил ўйнамаган" - Виталий Левченко хориж йиғини ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди Янгиликлар

"Пачкалаб" футболчи олмаймиз, Тўраевнинг позициясига номзодлар бор, Шаркич ярим йил ўйнамаган" - Виталий Левченко хориж йиғини ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

"Нефтчи" жамоасининг 2023 йилги мавсумга тайёргарлик жараёни айни муҳим паллага кириб бормоқда.

Таркибдаги ўзгаришлар, Лутфулла Тўраевнинг жароҳати ва янги келган футболчилар борасида фарғоналиклар устози Виталий Левченконинг фикрларини тингладик. 


Анталиядаги дастлабки йиғинимиз 6-20 январь оралиғида бўлиб ўтди. 4та ўртоқлик учрашуви ўтказдик, бу жараён иккинчи босқичда ҳам давом этади. Айрим паллада кучли ёмғир ва шамол ўйинларни тўлиқ ўтказишга таъсир қилди, дея оламан. Лекин бу машғулотларга алоқаси бўлмади, ташкилотчилар қулайликларни яратиб беришди. 

— Таркибга келсак, айрим легионерлар кўрикда, яна айримлари билан музокара давом этмоқда. Бу оддий жараён эмас. Чунки футболчилар ихтиёримизга турли ҳолатда келяпти. Иш режа бўйича кетяпти. Йигитлар юкламалар олишяпти. Бизни ранжитган жиҳати албатта Лутфулла Тўраевнинг жароҳати бўлди. У жамоамиз сардори. Унга соғлик-саломатлик тилаймиз. Тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз. Муҳими жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди. Биз учун кутилмаган ҳолат эди. Ҳозирда унинг позициясини тўлдириш учун бир қанча номзодлар бор. Кўп нарса Лутфулланинг қанчалик тез қайтиши ва формага кириб олишига боғлиқ. Унинг ўрнидаги футболчи катта ҳажмдаги ишни бажариши талаб этилади. Легионер ҳам, маҳаллий футболчини ҳам кўряпмиз. Иккита тенг кучли таркиб қилишни режалаштирганмиз. Ротацияларни амалга оширишимиз осонроқ бўлади. Мавсум ҳали узоқ, чемпионат ва кубок баҳслари бор.



— Дарвоза чизиғига рақобатни ошириш учун легионер хизматидан фойланмоқчи эмасдик. Имкон қадар маҳаллий футболчи изладик. Айрим омиллар ҳисобига бир нечта маҳаллий дарвозабонлар билан келиша олмадик. Владимир Назаров борасида вазиятдан тезроқ фойдаланиб кетилди. Кўп ўйлаб ўтирилмади. У муносиб номзод. Акбар Тўраевга рақобат туғдира олади. 

Шаркич билан ёзда музокара олиб борилганди. Аммо ўша пайт дарвоза чизиғини кучайтиришга эътибор қаратгандик. Шаркич яхши футболчи, сифатли. Лекин минус томони ярим йил ҳеч қаерда тўп тепмаган. Ўйин тонуси йўқ. Шаркич оптимал ҳолатга келиши керак. Олдинда вақт бор. Кўрамиз. 



— Бу йилги Суперлига ёрқин ўтиши шубҳасиз. Ўтган йилгига ўхшаб ким чемпион бўлишини олдиндан айта олмайсиз. Барча жамоалар қишки трансферлардан яхши фойдаланяпти. Мен бошқа жамоалар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Биз таркибни ўзагини сақлаб қолдик. Асосий эътибор сифатга ва қанчалик кучайтира олишига қаратилади. "Пачкалаб" футболчи олмаймиз. Ўтган йили айрим футболчилар потенциалини кўрсатди. Нималарга қодирлигини билиб олдик. Бор гап шу, олдинга интилишда давом этамиз.  "Пачкалаб" келиш-кетишларга муносабатим? Кўп нарса клубдаги бошқарувга, яратилаётган шароитларга боғлиқ, деб ўйлайман. "Нефтчи" бошқа йўлдан боришини маъқул топди. Биз учун муҳими жамоани сақлаб қолиш, ички муҳитдаги аҳиллик, инсонийлик фазилатлар ва албатта футболчидаги профессионаллик.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика