UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 1:1 (матнли трансляция)  136 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди Янгиликлар

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси муассислигида ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига 15 июнь куни янги директор тайинланганди.

Бугун — 17 июнь санасида Марказ ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўртасида Лига мусобақаларида ҳакамлар фаолиятини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шу кунга қадар футбол ҳакамлари, назоратчилари ҳамда VAR мутахассисларининг хизмати учун ҳақ, шунингдек, уларнинг йўлкира ҳамда яшаш ҳаражатлари ЎзПФЛ ҳисобидан қопланиб келинаётганди. Эндиликда ҳакамлар фаолияти ягона тузилмага бирлаштирилганидан келиб чиқиб, мазкур масалалар Марказ томонидан ҳал этилади. ЎзПФЛ эса Лига томонидан ўтказиладиган мусобақалардаги мазкур ҳаражатларни шартнома асосида Марказга ўтказиб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса футбол ҳакамларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Марказнинг ташкилий-бошқарув фаолиятини самарали амалга оширишни таъминлайди. Айни вақтда мазкур масала ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Бундан-буён нафақат профессионал, балки ҳаваскорлар ўртасидаги ҳар қандай футбол мусобақалари, ўртоқлик учрашувларига футбол ҳакамларини жалб қилиш Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика