UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  9 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0

ЎзПФЛ клуб лицензиялаш менежери ва бухгалтерлари учун семинар ўтказди Янгиликлар

ЎзПФЛ клуб лицензиялаш менежери ва бухгалтерлари учун семинар ўтказди

Лицензиялаш жараёни старт олгани маълум қилинди.

"ОФК лицензиялаш жараёни старт олди. Клуб 2025/26-йилги мавсум лицензиясига эга чиқиш учун ҳаракатни бошлаши талаб этилади. Мазкур жараённи муваффақиятли якунлаган юридик шахс профессионал футбол клуб мақомига эга чиқади. 

Лига лицензиялаш жараёнида клуб билан бирга ҳаракат қилади. Бунда клуб қандай ишларни амалга ошириши лозимлиги ва AFC CLAS платформаси билан қандай ишлаши лозимлиги тўлиқ тушунтирилди. Лицензиялаш регламентида акс этган ҳар бир бандга атрофлича тўхталинди.

Шунингдек, Лига уч масалага алоҳида тўхталиб ўтди: 

а) клубларнинг барқарорлик рейтинги шакллантирилаётгани ва унинг механизми қандай бўлиши;

б) клубнинг мухлислар ташрифи, бошқа ҳомийлар, трансфер, бирдамлик механизми ёки машғулот компенсациясидан топаётгани даромади масаласи;

д) футбол мактаби ва унинг тарбияланувчилари учун электрон футболчи паспортини юритиш ва бунинг қандай амалга оширилиши. 

Семинарда 22 та клуб вакиллари иштирок этди. Фақатгина Нефтчи клубидан бирорта мутахассис унда иштирок этмади", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика