UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди Янгиликлар

ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди

20 февраль куни U21 чемпионати ҳақида материал эълон қилинган бўлиб, унда Суперлига клублари раҳбариятидан регламент талабларига диққатли бўлиш сўралганди.

Шунингдек, уларга “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 5.4 ҳамда 5.5-бандларини ўқиб чиқиш тавсия этилганди. 

7 март куни Суперлига янги мавсуми старт олади. Табиийки, асосий ўйинлардан бир кун ўтиб U21 жамоалари майдонда кўриниш беради. Захира жамоаси майдони учун талаб аслида катта эмас. Унинг парвариши учун харажат кўпайиб кетмаслиги учун, U21 жамоасига ажриқ билан қопланган стадионда тўп суриши учун рухсат этилган. 

Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари ўтган вақт давомида U21 жамоалари тўп тепиши режалаштирилган майдонларни ўрганиб чиқди. "Насаф", "Бунёдкор" ва "Сурхон" клублари бу масалага жиддий эътиборда бўлиб, уларнинг захира майдонлари доимий парваришда, сифатли ўйин учун шароит етарли. "Пахтакор" ва "Андижон" клублари бу борада таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. 

ОКМК, "Бухоро", "Нефтчи", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Машъал" каби клубларнинг захира жамоалари майдонларини Лига шартли равишда қабул қилди. Бироқ мана шу клублар раҳбариятидан захира майдонларига жиддий эътибор қаратиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш сўралади. 

"Қўқон-1912", "Қизилқум", "Хоразм", "Навбаҳор", "Динамо" клублари U21 жамоаси учун тақдим этган майдонлар Лига томонидан ўйинлар учун қабул қилинмади. Уларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар, Лига регламент бандлари бўйича чора кўришда давом этади. Фақатгина Қўқон-1912 клуби белгиланган муддатнинг сўнгги кунида Яйпандаги Ўзбекистон стадионини рўйхатдан ўтказишга улгургани учун, мазкур клубнинг захира жамоаси Турон майдонидан фойдаланиб туради. Самарқанд, Хоразм, Навоий шаҳарларида эса афсуски U21 жамоаси ўйинларини ўтказиши мумкин бўлган бошқа майдон мавжуд эмас. Навбаҳор клуби расмийларининг Лига мусобақалари ва талабларига бўлган муносабати алоҳида мавзу бўлиб, Лига уларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашишини бир неча йилдан буён кутиб келади. 

Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор" U21 — "Динамо" U21 ўйини учун Лига ўз расмийларини юбормайди ва мезбон клубга техник мағлубият ёзади. Ҳар икки клуб ўзаро келишган ҳолда ўртоқлик учрашуви ташкил этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Шунингдек, рақиб жамоанинг захира майдонлари талабга жавоб берганидан келиб чиқиб, Қизилқум ва Хоразм ўринбосарлари ўз учрашувини рақиб майдонида ўтказади. Мазкур таклиф рад этилса, уларга ҳам техник мағлубият ёзилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика