UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4

ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди Янгиликлар

ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди

20 февраль куни U21 чемпионати ҳақида материал эълон қилинган бўлиб, унда Суперлига клублари раҳбариятидан регламент талабларига диққатли бўлиш сўралганди.

Шунингдек, уларга “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 5.4 ҳамда 5.5-бандларини ўқиб чиқиш тавсия этилганди. 

7 март куни Суперлига янги мавсуми старт олади. Табиийки, асосий ўйинлардан бир кун ўтиб U21 жамоалари майдонда кўриниш беради. Захира жамоаси майдони учун талаб аслида катта эмас. Унинг парвариши учун харажат кўпайиб кетмаслиги учун, U21 жамоасига ажриқ билан қопланган стадионда тўп суриши учун рухсат этилган. 

Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари ўтган вақт давомида U21 жамоалари тўп тепиши режалаштирилган майдонларни ўрганиб чиқди. "Насаф", "Бунёдкор" ва "Сурхон" клублари бу масалага жиддий эътиборда бўлиб, уларнинг захира майдонлари доимий парваришда, сифатли ўйин учун шароит етарли. "Пахтакор" ва "Андижон" клублари бу борада таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. 

ОКМК, "Бухоро", "Нефтчи", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Машъал" каби клубларнинг захира жамоалари майдонларини Лига шартли равишда қабул қилди. Бироқ мана шу клублар раҳбариятидан захира майдонларига жиддий эътибор қаратиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш сўралади. 

"Қўқон-1912", "Қизилқум", "Хоразм", "Навбаҳор", "Динамо" клублари U21 жамоаси учун тақдим этган майдонлар Лига томонидан ўйинлар учун қабул қилинмади. Уларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар, Лига регламент бандлари бўйича чора кўришда давом этади. Фақатгина Қўқон-1912 клуби белгиланган муддатнинг сўнгги кунида Яйпандаги Ўзбекистон стадионини рўйхатдан ўтказишга улгургани учун, мазкур клубнинг захира жамоаси Турон майдонидан фойдаланиб туради. Самарқанд, Хоразм, Навоий шаҳарларида эса афсуски U21 жамоаси ўйинларини ўтказиши мумкин бўлган бошқа майдон мавжуд эмас. Навбаҳор клуби расмийларининг Лига мусобақалари ва талабларига бўлган муносабати алоҳида мавзу бўлиб, Лига уларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашишини бир неча йилдан буён кутиб келади. 

Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор" U21 — "Динамо" U21 ўйини учун Лига ўз расмийларини юбормайди ва мезбон клубга техник мағлубият ёзади. Ҳар икки клуб ўзаро келишган ҳолда ўртоқлик учрашуви ташкил этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Шунингдек, рақиб жамоанинг захира майдонлари талабга жавоб берганидан келиб чиқиб, Қизилқум ва Хоразм ўринбосарлари ўз учрашувини рақиб майдонида ўтказади. Мазкур таклиф рад этилса, уларга ҳам техник мағлубият ёзилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика