UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

⚡️ ЎзПФЛ 2021 йилда қанча маблағ ишлаб топгани маълум бўлди Янгиликлар

⚡️ ЎзПФЛ 2021 йилда қанча маблағ ишлаб топгани маълум бўлди

Теглар :  ПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2008 йил 2 июль куни давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида профессионал футбол  мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, футбол клубларининг спорт ҳамда ташкилий-бошқарув фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

2020 йилнинг май ойида ЎФА президенти тақдимига биноан ташкилот раҳбариятида ўзгариш юз берди. Шундан сўнг унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, мусобақалар ўтказилишини такомиллаштириш, ҳамкорлар ва ҳомийлар билан ишлаш тизимини яхшилаш каби масалалар асосий планга чиқди.

Бунинг самараси ўлароқ 2021 йилга келиб мусобақа иштирокчилари учун қатнашчилик бадаллари миқдори тарихда илк бор 40-50 фоизгача камайтирилди. Қўшимчасига, аёллар ва футзал жамоалари илк бор бадал тўлашдан тўлиқ озод қилинди.

ЎзПФЛ дастлаб ташкил этилган йилларда ўз ҳаражатларини тўлиқ клублардан олинадиган бадал пуллари эвазига қоплаб келган. Бугунга келиб ташкилот ўз ҳаражатларининг қарийб 55 фоизини ўзи ишлаб топади. Жумладан, 2021 йилги мавсумда ЎзПФЛ Cola-Cola, APEX Insurance ва бошқа компаниялари билан ҳамкорлик орқали 9 млрд. 280 млн. сўм ишлаб топди.

Бугунга келиб Суперлига ҳамда Про лига мусобақаси спортга ихтисослашган икки телеканал: “Спорт” ҳамда “УзРепорт” орқали трансляция қилинади. Шунингдек, бу мусобақалар қаторида аёллар чемпионати, Биринчи лига каби мусобақалар Eleven Sports орқали онлайн трансляция қилиниши натижасида ЎзПФЛ 2021 йилнинг ўзида қарийб 36 минг евро ишлаб топган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ташкилот қатъий принциплари орқали профессионал футбол клублари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқди ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш талабларини бажариш бўйича 2021 йилда Япония ҳамда Жанубий Кореядан кейин қитъамизнинг учинчи рақамли мамлакатига айланди. Тарихда илк бор Про лига клублари ҳам лицензиялаш жараёнига жалб қилинди. Илк бор Ўзбекистоннинг икки аёллар жамоаси ОФК лицензиясини қўлга киритди. Шу кунгача асосан 4-5 клуб халқаро лицензияни қўлга киритган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 12 тага етди. 2022 йилда ЎзПФЛ мазкур рақамни 16 тага олиб чиқиш устида иш олиб боряпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сон “2021–2025-йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши, унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти асосида тақдим этилган маълумотларга кўра баҳолаш ишлари амалга оширилди. Унга кўра, 2021 йил бўйича “Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотлари топ-20” рўйхатига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам киритилди.

Қайд этиш керак, “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 7.7-бандида ЎзПФЛ ўз аъзоларига ҳаражатлар юзасидан молиявий ҳисобот тақдим этиши белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4-феврал куни 2021-йилда амалга оширилган ишлар, келиб тушган маблағлар ва фаолият билан боғлиқ ҳаражатлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш учун матбуот анжумани ўтказди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бундан кейин ҳам ўз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича ишларни давом эттиради.


Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика