UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  1 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  60 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  11 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  461 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Ўзиникилар ичида бегонага айланганлар Янгиликлар

Ўзиникилар ичида бегонага айланганлар

Бир қатор футбол юлдузлари ўз клублари сафида худди ўгай ўғил каби юришибди.

Андре Гомеш (“Барселона”)
Гомеш “Бенфика” ва “Валенсия”да жуда яхши ўйнаганди, шу қадар эдики, футболчи учун “Реал” ва “Барселона” кураш олиб борган, бироқ каталонияликлар Андре орзуларидаги футболчи эмаслигини кейинроқ тушуниб етишди. Португалияликни бир неча йилдан бери кузатаётган мухлис, бугун ярим ҳимоячи ўйинига назар ташлар экан, ҳайратдан тили айланмай қолиши ҳеч гап эмас. Гомеш ҳуддики футбол ўйнашни эсдан чиқариб қўйди, майдонда аввал ортиқча муаммосиз бажарган ишларини ҳам қила олмаяпти. Муаммо шу даражага етдики, футболчининг ҳар бир ҳаракати танқид қилинар ва кулгуга сабаб бўладиган бўлиб қолди. Табиийки, 35 миллион евролик футболчи бунча кўп хато қилиши ҳеч кимга ёқмайди. Лекин атроф муҳит, жамоадошлари ва ёнидагилар футболчига унданда кўпроқ муаммо туғдирмоқда. “Балки бундай дейишим унчалик тўғри эмасдир, лекин ҳаётим дўзахга айланиб кетди, сабаби жуда катта босимни хис қиляпман. Айнан шу сабаб, майдонда ҳам бор диққатимни футболга қарата олмаяпман. Кўп бор уйимни тарк этишдан қўрққанман. Сабаби, кўчага чиқсам, клуб мухлисларига дуч келаман, улар менга қарашлари... Уятдан кўчада юролмай қолдим...”

Карим Бензема («Реал»)
Ўзиникилар ичида бегонага айланганлар турли хил бўлади. Баъзиларни мураббий таркибга қўймайди, имкон бермайди, баъзилар бир неча омадли мавсумлардан сўнг, кераксиз бўлиб қолади. Бошқаларни эса мухлислар ёқтиришмайди. Карим Бензема “Реал” мухлисларининг “ёқимтойи”га айланганига анча бўлди. Футболчининг ўта қулай вазиятлардан ноаниқ зарбаларига мажбур кўниккан мухлислар, алам тўла кулгу билан қабул қиладиган бўлиб қолишган. Бензема бугунги кунда “қироллик клуби” даражасидаги ҳужумчи эмаслигини майдонда исботлашга улгурган бўлсада, Зидан унга ишонч билдиришдан чарчамаяпти. Француз ҳамюртига шунчалик ишонадики, унга рақобчисиз ҳаётни ҳам таъминлаб берди. Аммо, лекин, бироқ... Бензема португалиялик ҳамкасби Гомешда бўлганидек, мухлислар олдида уятдан сиқилиб юрадиганлар тоифасиданмасдек чоғи. Француз ақлбовар қилмас хатоларидан кейин ҳам, бугунги кунидан завқ олиб яшашда давом этмоқда. Чамамда, юртимизда машҳур бўлган “Мен ўзимни севаман, менга ўзим ёқади, Энди менга барибир, ким қанақа боқади” қўшиқни Каримжон ҳам эшитган ва ўзига шиор қилиб олган шекилли.


Клаудио Браво («Манчестер Сити»)
Испаниядан чиқиб, Англия томон йўл оламиз. 2016 йил ёзида Клаудио Браво эски таниши Пеп Гвардьола таклифига кўра Манчестерга йўл олган ва “Сити”нинг биринчи рақамига айланиши керак эди. Бироқ дастлабки ўйинларданоқ Браво бир нечта хатога йўл қўйди. Дарвозабон ҳаракатларида асабийлик шундоқ сезилиб турарди. Натижада бир йил ўтиб, “Манчестер Сити” Эдерсонни сотиб олди ва чилилик посбон захира ўриндиғига михланди. Клаудио – яхши футболчи ва эгоист эмас, шунинг учун ўзи билганлари, тажрибасини ёш ҳамкасби билан бўлишмоқда, лекин ўзининг тақдири хавас қилгудек эмас.

Дейли Блинд («Манчестер Юнайтед»)
Бу рўйхатга кириб қолгани учун Блинд бош мураббий Моуриньога алоҳида ташаккур деса арзийди. Айтганча, бу ерда Генрих Мхитарян ҳам бўлиши ҳеч гап эмасди, аммо футболчи пайдо бўлган имкониятдан фойдаланиб қолди ва Лондонга йўл олди. Ҳозирда энг омадсиз ва қийналиб кетган (адолатсиз) голландиялик Дейли бир нечта нуқтада бирдек фойда келтириши мумкин. Буни у МЮда ҳам кўрсатиб, итсботлаб бўлган. Аммо ҳозир унинг иқтидори Жозега керак эмас. Балки, ана ўша жиҳат, фақат бир нуқтада эмас, бир нечта нуқтада ўйнаб кетавериши Блиндга қимматга тушгандир. Нима бўлганда ҳам иқтидорли, кучли футболчи майдонга деярли тушмаяпти ва “Олд Траффорд”дан кетиши зарур. Қанча тез бўлса, шунча яхши.

Симон Миньоле («Ливерпуль»)

Асосий дарвозабон роли учун узоқ давом этган курашда Лорис Кариус жамоадоши Миньолени енгди. Тўғри, германиялик ҳам умуман хато қилмаяпти деб бўлмайди, аммо сўнгги ойларда айнан у ишончлироқ ўйин намоиш қиляпти. Бунда Кариус меҳнати билан бир қаторда, Симоннинг қўпол хатолари ҳам муҳим роль ўйнади дейиш мумкин. Ахир топ жамоа дарвозабони бунчалик кўп хато қилиши ва бунчалик кам сейв амалга ошириши нормал ҳолат эмас. “Қизиллар” Миньолени ёқтиришмайди ва уларни тушунса бўлади.

Тоби Алдервейрелд («Тоттенхэм»)

Жамоадагилар сени ёқтирмай қолишини хоҳласанг, шартномани узайтирма. Тоби Алдервейрелд худди шундай қилди. Футболчи ва клуб ўртасидаги келишув 2019 йилгача мўлжалланган. Раҳбарият бельгиялик билан янги шартнома борасида келиша олмади. Маурисио Почеттино қанчалик буни беркитишга ҳаракат қилмасин, ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Тоби айнан жамоанинг бир бўлаги бўлмай қолгани учун ўйнамаяпти. Алдервейрелдни майдонга туширишга бирор тўсиқ йўқ, аммо футболчи хаёлан шу қадар “шпорлар”дан узоқлашиб кетганки, майдонда фойдасидан зарари кўпроқ бўлиши мумкин. Шартнома имзоламасанг, майдонга тушмайсан ҳам. Ким билади дейсиз балки, ёзда мундиалдан сўнг, Тоби ҳам бошқа жамоага равона бўлар.


Давид Луис («Челси»)
Бразилиялик ҳимоячи учун бу янги ҳолат эмас. Шунга ўхшаш вазият футболчи билан аввалроқ ҳам содир бўлганди, қизиғи, “Челси”нинг ўзида. Ўшанда футболчи Жозе Моуриньога ёқмай қолганди ва Парижга кўчиб ўтган, аммо кейинроқ яна ортга қайтарилганди. Чемпионлик нишонланган мавсумда Луис бош мураббий Антонио Конте жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири эди. Энди эса Луис бош мураббий билан баҳслашиб қолгани туфайли асосий таркибдаги жойини ҳам йўқотиб қўйди. Ёзда ё униси, ёки буниси жамоадан кетиши аниқ. Албатта, натижаларга қараб айтадиган бўлсак, Конте клубдан кетиши ҳақиқатга яқинроқдек, шундай экан Давиднинг кўчасида ҳам қуёш чиқишига оз қолди.

Кевин Трапп (ПСЖ)
Германиялик посбон ПСЖ га асосий дарвозабон сифатида келган ва бир мавсумни ўтказганди. Лекин ортиқча эътирозлар бўлмасада, Унаи Эммери ва Альфонс Ареоля клубга келганидан кейин ўйин вақти дарвозабонлар ўртасида бўлина бошланди. Бу мавсумда эса Трапп буткул захира ўйинчисига айланиб қолди. Кулгили томони шундаки, парижликлар Кевинни қўйиб юборишни ҳам исташмаяпти, ҳар эхтимолга қарши захирада ҳам кучли дарвозабон зарар қилмасмиш. Траппнинг ҳолатига хавас қилиб бўлмайди. Балки ёзги трансфер ойнаси вақтида кимдир уни Париж “тилла қафасидан” қутқарар.

Бенедикт Хеведес («Ювентус»)
Клуб жаҳон чемпионини сотиб олаётганда, айниқса у ўша мундиалда асосий таркиб футболчиси бўлган бўлса, кўп ўтмай спортчи янги жамоасига керак бўлмай қолишини тасаввур қилиш қийин. Бунга жароҳатлар ҳам сабаб бўлмоқда, лекин ўша жароҳатга мойиллик ҳам мухлисларга ёқмайдиган хислатлардан бири. Бенедикт эса “Ювентус” таркибида 1 (битта - адашганимиз йўқ) ўйин ўтказди. Бугун нечинчи апрель? 10 апрелга келиб, футболчи ҳисобида майдонда ўтказилган 68 дақиқа мавжуд. Дахшат!

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика