Ўзил Туркиянинг бошқа клубига ўтади
13 июл 2022 20:23
Янгиликлар
Ўзил Туркиянинг бошқа клубига ўтади
Германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил "Истанбул Башакшехир" клубига бориб қўшилади.
Аввалроқ футболчининг "Фенербахче" билан шартномаси бекор қилингани айтиб ўтилганди.
Ярим ҳимоячи жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Исмоил Картал билан можаро туфайли жамоадан четлаштирилганди. Месут турк клубидаги сўнгги ўйинини 20 март куни ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил собиқ жамоаси сафида 32 та ўйин ўтказиб, 11 та самарали ҳаракатни амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар