UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  0 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  1 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1

Ўзга олам вакиллари Янгиликлар

Ўзга олам вакиллари

Суперлиганинг 8-турида "Бунёдкор" ўз уйида "Қўқон-1912" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Қўқонликлар ғалаба голини сўнгги сонияларда мезбонлар дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатоси эвазига уриб кетишди.


Юқорида суратда дарвозабоннинг юзига эътибор беринг. У нима қилиб қўйганини тушунган ва юзида ғам ва қўрқув бор... Бу тактик хато эмас, техник хато ҳисобланади. Техник хато эса исталган футболчида учраб туради, бундан жиддий фожиа ясаш шарт эмас. "Қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда айтиб ўтди.

Қизиғи, Ҳамидулло Суперлигамиздаги дарвозабонлар орасида техникаси юқори бўлган ва оёқ билан энг яхши ўйнайдиган дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Зарур пайти узун пасларни ярим ҳимоячилардек ижро эта олади. Лекин, тақдир бунақа хатони айнан оёқ билан зўр ўйнайдиган посбонга раво кўрди. Абдунабиев ўйин тугагач майдонни кўз ёшлар билан тарк этди, хатосини жуда чуқур қабул қилди... Дарвозабонлар ўзга олам эканлиги ҳақида кўп бор эшитганмиз, улар ҳатто рақиб бўлган тақдирда ҳам бир-бирига қўпол хатоларни асло раво кўришмайди. Жаҳон футболида хато қилган дарвозабонни нариги жамоа посбони бориб юпатганини кўп бор кўрганмиз. Ўша куни "Бунёдкор" стадионида ўзим шу нарсага эътибор бериб кузатиб турдим. "Қўқон-1912" кипери Азиз Исақов голни нишонлаш учун югуриб борди ва ортига қайтаётганда ҳамкасбининг олдига бориб уни қўллаб қўйди. Учрашув якунланганидан кейин қўқонликларнинг дарвозабонлар мураббийи Хуршид Ходжаев ҳам Абдунабиевнинг олдига бориб унга нималардир деб юпатди. Бу жараён менда илиқ таассурот қолдирди. Булар (дарвозабонлар) чинданам бошқа олам, бир-бирига жароҳат ҳам тиламайди, хато қилишини ҳам хоҳламайди. Чунки, қачондир шундай кун унинг ҳам бошига тушиб қолиши мумкинлигини ҳис қилади ва доим рақиб дарвозабонини ҳам қўллаб-қувватлайди.


Шахсан мен Ўзбекистон МТЖда Ўткир Юсуповдан кейин Абдувоҳид Неъматов билан бирга айнан Ҳамидулло Абдунабиевнинг даври бўлади деб ўйлайман. Унда дарвозабонларга керак бўлган барча кўрсаткичлар бор, боз устига оёқ билан ҳам зўр. Ўша кунги тушкунликдан аллақачон чиқиб кетганини ишонаман. Кейинги учрашувларда одатдаги Ҳамидуллони кўрамиз деб умид қиламан.

Футбол оламидаги дарвозабонлар, сизларга алоҳида RESPECT!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика