UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  23 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  30 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

Дубайда Ўзбекистон ва Жанубий Судан ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 


Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

Бош ҳакам: Султон Солиҳ (БАА).

Гол: Элдор Шомуродов 6, - 1:0. Элдор Шомуродов 29, - 2:0 (Жавоҳир Сидиқов). Жалолиддин Машарипов 67 пенальти, - 3:0.

Ўзбекистон: 16.Валижон Раҳимов, 9.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 81), 15.Умар Эшмуродов, 2.Ислом Қобилов, 18.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (6.Азиз Ғаниев, 46), 23.Ҳожимат Эркинов (21.Шаҳбоз Умаров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (8.Ойбек Бозоров, 72), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 72). 





МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунланди. Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

90. ЗАРБААА! Чап қанотдан Бозоров тўп узатди, Темировнинг зарбаси анча ноаниқ кетди!

87. Учрашув сокин давом этмоқда

81. Ўзгариш. Саитов ўрнига Алижонов тушди

80. Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди

72. Ўзгаришлар. Шомуродов ва Машарипов ўрнига Темиров ва Бозоров

67. ГООООООООООООООООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов паненка услубида гол урди - 3:0. ГОЛНИ КЎРИШ

67. ПЕНАЛЬТИ! Умаровнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига теккани учун.

58. ЗАРБА! Азиз Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

57. Ўзгаришлар. Мозговой ва Эркинов ўрнига Собирхўжаев ва Умаров тушди

51. ЗАРБА! Машарипов жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Сидиқов ўрнига Ғаниев тушди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0. 

40. ЗАРБА! Машариповнинг зарбаси ноаниқ кетди!

38. ЗАРБАААА! Чап томондан Насруллаевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Мозговой ноаниқ зарба берди!

34. ЗАРБА! Валижон Раҳимов тўпни қайтарди!

33. Жанубий Судан футболчилари асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда,

29. ГОООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов Сидиқовнинг тўп узатишидан кейин, бирга бир вазиятга чиқиб гол урди - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

21. УХХХ! НИмалар бўлмоқда! Валижон Раҳимов тўпни тепишда хато қилди ва рақиб тўпни эгаллаб олди! Яхшиям рақиб ноаниқ зарба берди! 

18. ЗАРБААА! Насруллаевнинг чап томондаги фаоллигидан кейин Сидиқов зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

16. Хавфли вазият! Рақиблар бирга бир вазиятга чиқиб кетишди, дарвозага йўлланган зарбадан кейин Саитов тўпни қайтарди! 

15. Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтарди

Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги каналимиз орқали томоша қилиш мумкин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

10. ЗАРБААА! Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! 

6. ГООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов! Насруллаевнинг чап томондан йўллаган кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шомуродов дарвозага орқа туриб, товони билан гол урди - 1:0. 

3. Африкаликлар бурчак тўпини амалга оширишди, бизникилар қарши ҳужумга ўтишди. Машариповнинг узатмасидан кейин Сидиқов тўпни шерикларига узатди, Эркинов ета олмади.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика