UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

Дубайда Ўзбекистон ва Жанубий Судан ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 


Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

Бош ҳакам: Султон Солиҳ (БАА).

Гол: Элдор Шомуродов 6, - 1:0. Элдор Шомуродов 29, - 2:0 (Жавоҳир Сидиқов). Жалолиддин Машарипов 67 пенальти, - 3:0.

Ўзбекистон: 16.Валижон Раҳимов, 9.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 81), 15.Умар Эшмуродов, 2.Ислом Қобилов, 18.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (6.Азиз Ғаниев, 46), 23.Ҳожимат Эркинов (21.Шаҳбоз Умаров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (8.Ойбек Бозоров, 72), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 72). 





МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунланди. Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

90. ЗАРБААА! Чап қанотдан Бозоров тўп узатди, Темировнинг зарбаси анча ноаниқ кетди!

87. Учрашув сокин давом этмоқда

81. Ўзгариш. Саитов ўрнига Алижонов тушди

80. Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди

72. Ўзгаришлар. Шомуродов ва Машарипов ўрнига Темиров ва Бозоров

67. ГООООООООООООООООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов паненка услубида гол урди - 3:0. ГОЛНИ КЎРИШ

67. ПЕНАЛЬТИ! Умаровнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига теккани учун.

58. ЗАРБА! Азиз Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

57. Ўзгаришлар. Мозговой ва Эркинов ўрнига Собирхўжаев ва Умаров тушди

51. ЗАРБА! Машарипов жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Сидиқов ўрнига Ғаниев тушди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0. 

40. ЗАРБА! Машариповнинг зарбаси ноаниқ кетди!

38. ЗАРБАААА! Чап томондан Насруллаевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Мозговой ноаниқ зарба берди!

34. ЗАРБА! Валижон Раҳимов тўпни қайтарди!

33. Жанубий Судан футболчилари асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда,

29. ГОООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов Сидиқовнинг тўп узатишидан кейин, бирга бир вазиятга чиқиб гол урди - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

21. УХХХ! НИмалар бўлмоқда! Валижон Раҳимов тўпни тепишда хато қилди ва рақиб тўпни эгаллаб олди! Яхшиям рақиб ноаниқ зарба берди! 

18. ЗАРБААА! Насруллаевнинг чап томондаги фаоллигидан кейин Сидиқов зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

16. Хавфли вазият! Рақиблар бирга бир вазиятга чиқиб кетишди, дарвозага йўлланган зарбадан кейин Саитов тўпни қайтарди! 

15. Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтарди

Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги каналимиз орқали томоша қилиш мумкин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

10. ЗАРБААА! Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! 

6. ГООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов! Насруллаевнинг чап томондан йўллаган кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шомуродов дарвозага орқа туриб, товони билан гол урди - 1:0. 

3. Африкаликлар бурчак тўпини амалга оширишди, бизникилар қарши ҳужумга ўтишди. Машариповнинг узатмасидан кейин Сидиқов тўпни шерикларига узатди, Эркинов ета олмади.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика