"Насаф"нинг икки легионери жамоадан кетди

Sherzod Nurmatov
13 дек 2024
Жорий футбол мавсумида жамоамиз ютуқларига муносиб ҳисса қўшган бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Виктор Да Силва ҳамда Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси бўлган Валентино Юэл жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Виктор Да Силва якунланган мавсум "аждарлар" таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Валентино Юэл эса 8 ўйинда қатнашиб, 1 та голли пас узатди холос.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати