UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  1 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  3 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  5 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  13 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7

Ўзбекистонда “ягона” Олег Зотеев 30 ёшга тўлди! Янгиликлар

Ўзбекистонда “ягона” Олег Зотеев 30 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Олег Зотеев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

2015 йилдан бери Тошкентнинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали чап қанот ҳимоячиси бугун роппа-роса 30 ёшга тўлди. Олег 1989 йилнинг 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Оқтош шаҳрида дунёга келган. Профессионал футболчилик фаолиятини 2008 йилда “Пахтакор” жамоасида бошлаган. У “шерлар” билан мамакат Кубоги соҳиби ҳамда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 2010-2012 йилларда пойтахт вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси сафида тўп тепган. 

Олмалиқдаги ишончли ўйинлари сабаб Миржалол Қосимов уни “Бунёдкор”га таклиф қилган. 2013-2014 йилги мавсумларда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилган Зотеев 44 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол киритишга муваффақ бўлди. 2013 йилда у “Бунёдкор” сафида олтин дубль қайд этади, яъни ҳам Ўзбекистон чемпиони, ҳам мамлакат Кубоги соҳибига айланади. 2015 йилдан то шу кунгача “Локомотив” сафида майдонга тушиб келмоқда. “Темирйўлчилар” таркибида 3 марта чемпион бўлган. 

Олег Зотеев Ўзбекистон чемпионатларида жами 220 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 23 бор ишғол қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 13 та ўйинда битта гол муаллифига айланган. 

Зотеев - Ўзбекистонда “ягона”!

Бугунги кун қаҳрамони ўзига хос рекорд соҳиби ҳам ҳисобланади. Зотеев уч марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган мамлакатимизнинг ягона футболчиси ҳисобланади. Ҳозирча охирги Суперкубок ўйинида “Локомотив” ўтган мавсум Кубокни қўлга киритган АГМКга қарши баҳс олиб борганди. Учрашувда “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихларида иккинчи бор Суперкубок соҳиби бўлишганди. Шу куни “Локомотив” сафида ғалабани нишонлаган Олег учун бу Суперкубокдаги учинчи ютуқ эди. Зотеев уч марта Суперкубокда иштирок этиб, ҳар учаласида ҳам ғолиб чиққан Ўзбекистондаги ягона футболчи бўлиб турибди. У илк бор 2014 йил “Бунёдкор” таркибида Суперкубокни қўлга киритган ва орадан бир йил ўтиб “Локомотив” таркибида шундай ютуққа сазовор бўлган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Олег Зотеевни сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика