Ўзбекистонда бир нечта ўйинга дисквалификация қилинган Миробидова ЖЧда ишлайди
10 окт 2022 15:44
Янгиликлар
Ўзбекистонда бир нечта ўйинга дисквалификация қилинган Миробидова ЖЧда ишлайди
Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати учрашувини бошқариб борадилар.
Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳидан ўрин олган Марокаш — Бразилия баҳсида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди. Учрашувда Эдита Мирабидова бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга яна бир ватандошимиз Кристина Середа ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади.
Мазкур ўйин 11 октябрь куни соат 16:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эдита Миробидовага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 8 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар