UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  20 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

Ўзбекистон Вьетнамда Фаластинга ютқазди Янгиликлар

Ўзбекистон Вьетнамда Фаластинга ютқазди

Хабарингиз бор Равшан Хайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз ҳозирда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ишитрок этиш учун Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса айни кунларда Вьетнамдаги "Vinaphone-2018" халқаро мусобақасида иштирок этяпти.

Биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган футболчиларимиз иккинчи ўйинда Фаластин олимпия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Фаластинликлар томонидан киритилган 2 та голга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1 та гол билан жавоб бера олди. Гол муаллифи - Нурилло Тўхтасинов.

Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.

Вакилларимиз мусобақадаги сўнгги ўйинни 7 август куни мусобақа мезбони Вьетнамга қарши  ўтказишади.

Рейтинг: -94   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика