UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Ўзбекистон (U19) - БАА (U19). Вакилларимиз камчиликда рақибларини мағлуб этдилар + ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон (U19) - БАА (U19). Вакилларимиз камчиликда рақибларини мағлуб этдилар + ФОТО

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААлик тенгқурларига қарши ўйин ўтказмоқдалар.


Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Бош ҳакам:
Азиз Асимов

Ўзбекистон (U19) - БАА (U19) 1:0

Гол: Кенжабоев 63.

Четлатиш: Саитов 43.


Ўзбекистон (U19):
Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Иброҳим Йўлдошов, Дилшод Саитов, Суҳроб Иззатов, Алишер Салимов, Расул Йўлдошов, Санжар Зокиров, Ҳасан Йўлдошов, Ислом Кенжабоев, Шаҳбоз Умаров.
Захира: Жавоҳир Қиличев, Обиджон Толипов, Нодир Куйбаков, Абубакир Мўйдинов, Акмал Мозговой, Жаҳонгир Абдусаломов, Бобуржон Асқаров, Аббос Жумақулов, Элбек Жуманов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Асадбек Собиржонов, Жасур Эрмаматов.


БАА (U19): Суҳаил Абдуллоҳ Мутава, Омар Саид Суаф, Мажид Султон, Саиф ал Суаиди, Омар Салим, Ҳолид ал Белуши, Али Солиҳ, Ҳалфан ал Ноби, Абдулраҳмон Солиғ, Аҳмад Фаузи, Фаҳал ал Ҳаммади.
Захира: Салим Аҳмад,Саиф Абдулраззоқ, Муҳаммад ал Досари, Рашид Ҳалфан, Марван Фаҳад, Муҳаннед Аҳмед, Найиҳан Адҳил, Юсуф Айман, Муҳаммад Сирваши, Исо Аҳмад, Ҳалил Шокри, Султон Саид Муфтон.


Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида БАА футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда қолиб кетганди. Якунда, посбонимиз жамоани қутқариб қолди.

18-дақиқада Санжар Зокировнинг тахминан 18 метрлардан тепган жарима зарбасини рақиб дарбозабони қийинчилик билан қайтариб қолди.

22-дақиқа. Ҳасан Йўлдошовнинг берган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан бориб тушди.

27-дақиқа. Ислом Кенжабоевнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

40-дақиқа. Омар Салимнинг жарима тўпини дарбозабонимиз Умид Эргашев бартараф этди.

43-дақиқа. Дилшод Саитов иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди. Рақиблар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Аммо, Ҳалфан ал Нобининг берган зарбаси ноаниқ бўлди.

45-дақиқа. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.





Суратлар муаллифи Толибжон Қосимов


Иккинчи бўлим бошланди.

54-дақиқа. Рақиб футболчиси бўш дарвозамизга гол кирита олмади. Стадионга йиғилган 100га яқин мухлис қарсак чалиб юборди.

55-дақиқа. Захирадан майдонга тушган Акмал Мозговой сариқ карточка олди.

62-дақиқа. Ислом Кенжабоев пенальти ишлади.

63-дақиқа. Кенжабоевнинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди ва ўйиндаги ҳисобни очди - 1:0!

70-дақиқа. Ўйинни кузатиш учун 319 нафар томошабин ташриф буюрди.

90-дақиқа. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин якунланди. Футболчиларимиз кичик ҳисобда рақибларини мағлубиятга учратдилар.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика