Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Лобановский хотира турнирида иштирок этади
07 май 2021 20:12
Янгиликлар
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Лобановский хотира турнирида иштирок этади
26-29 май кунлари Украинанинг пойтахти Киев шаҳрида марҳум мураббий Валерий Лобановский хотира турнири ўтказилади.
Мусобақада Украина, Озарбайжон, Тунис ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этади.
Мусобақа 26 май куни ярим финал баҳслари билан бошланади.
Қуръага кўра Ўзбекистон ярим финални 26 май куни "Оболонь-Арена" стадионида Тунисга қарши ўтказади. Шу куни Банников номидаги майдонда Украина - Озарбайжон учрашуви бўлиб ўтади.
3-ўрин учун баҳс ва финал 28 май кунига белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар