UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшларига қарши ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшларига қарши ўйнайди

Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси март ойида Португалияда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа 25-30 март кунлари Португалиянинг Коимбра шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, ўзбекистонлик ёшлар Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.

Дастлаб, 27 март куни Ўзбекистон U-20 ёшлари шу ёш тоифасида Европа вице-чемпиони Португалия U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушсалар, 29 март куни жаҳон вице-чемпиони Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ҳар иккала ўйин ҳам Португалиянинг Коимбра шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади. Қуръага кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "F" гуруҳида Германия, Фиджи ҳамда Гондурас ёшларига қарши баҳс олиб боради.


Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика