UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  0 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  23 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18

Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди" Янгиликлар

Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев Эрон билан ўйин олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Жамоамиз билан яхши тайёргарлик кўрмоқдамиз, кайфият аъло даражада. Олдинда Эронни ютиб, алам оладиган вақт келди. Мухлисларга ажойиб ғалаба тақдим қилмоқчимиз",- дейди Азиз Турғунбоев.

- Ўтган ўйинда гол урдингиз...

- Ўтган ўйин яхши бўлди. Машғулотларда ҳам гол уришга кўпроқ эътибор қаратгандик. Мақсадимиз кўпроқ гол уриб, финалга чиқиш эди. Гол урдик, ғалаба билан барчани табриклайман. 

- "Пахтакор"га келганингизда чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қилдингиз. Терма жамоада ўнг қанотда ўйнамоқдасиз. Балки Тимур Кападзе сизни ҳужумга қўяр?

- "Пахтакор"да чапда тўп тепганимни сабаби бу қанотдаги футболчида жароҳат бор эди. Менга асосан ҳужумда ёки ярим ҳимояда ўйнаш қулай. 

- Сиз учун қайси тактика қулай, орқада 3 нафар ҳимоячи ўйнаганими ёки 4 нафар?

- Тактикани мураббий танлайди, 4 талик ёки 3 таликда ҳам ўйинимиз яхши чиқмоқда. 

- Жалолиддин Машарипов йўқ, терма жамоада кайфият учун ким жавобгар?

- Жалолиддин Машарипов машғулотдан ташқарида келиб кайфият кўтариб турибди. Бу ерда Шомуродов, Файзуллаев бор. Ҳаммада кайфият аъло даражада, финалга тайёрмиз. 

- Эрон билан охирги ўйинларда кўп бор дуранг ўйнамоқдамиз. Эртага дуранг бўлса, пенальтилар серияси учун режа тузилганми?

- Албатта, пенальтилар серияси учун режамиз бор. Лекин уларни ўйинда енгишга ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
07 сен 20:41:33
Адхамжон Низамов
МТЖ мизга ва Азизга омад.Азиздан бу сафар хам гол кутиб коламиз.
+1   
07 сен 20:36:39
Faxriddin Aliyev
Alamlar xaliyam meni qiynayapti oʻsha kungi alamlar
   
08 сен 08:44:35
M.Abdulloh
Азизбек Турғунбоев - Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов, Степан Атоян, Николай Ширшов, Баҳодир Сейткамолов, Сервер Жепаров, Илҳом Суюнов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров, Игор Сергеев ва яна ёдимга келмаган чап оёқ футболчиларимиз сафига қўшилди. Клуб ўз йўлига, лекин терма жамоада ўзини кўрсатиш, масъулиятли ўйинларда катта саҳнага чиқиш бу - матонат! Яна бир мулоҳаза, юртимиз футбол мухлислари хорижлик икки футболчи туфайли қанча сан-манга боришди. Ваҳоланки, Азизбекда португалдек қиёфа бор. Аргентиналик футболчи сингари чап оёқ футболчи, лекин бош билан ҳам урябди. Азизбекни ҳавода муаллақ турган пайтларини ҳам кўрдик. Кўкракда тўҳтатиб урган тўпи алоҳида маҳорат, Қатарга суққани энди бу бошқа даража... Чап оёқлар футболни жозибасини оширади. Азизбек айлантириб ҳам, ўргилтириб ҳам голлар урябди.
Яна урябди...
Туркманистонга
Қирғизистонга
Эронга ҳам...
Ураверсин!
Раҳмат!
   
08 сен 07:53:51
M.Abdulloh
Азизбек Турғунбоев - Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов, Степан Атоян, Николай Ширшов, Баҳодир Сейткамолов, Илҳом Суюнов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров, Игор Сергеев ва яна ёдимга келмаган чап оёқ футболчиларимиз сафига қўшилди.
   
08 сен 07:26:27
QosimNozimBavariyaChmpn
Shu Aziz Turgʻunboyevda katta ishtiyoq va aql bor eng asosiy futbolchi man uchun shu.
   
07 сен 22:16:27
Leo Grant
Leo Grant фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Erondanmish ertaga itarib ketmasa boʻldi
Eron qirgʻiz emas afsuski
   
07 сен 22:15:15
Leo Grant
Erondanmish ertaga itarib ketmasa boʻldi
   
07 сен 20:16:59
Madridist Real Blancos
Xar safar shunday deysanlar olsang ollaring tezroq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика