Ўзбекистон U-19 Еревандаги йиғинини якунлади
16 июн 2014 12:23
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 Еревандаги йиғинини якунлади
1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳридаги йиғинини якунлади ва Тошкентга қайтиб келди.
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 16 июнь куни Тошкентга қайтиб келди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлари Ереванда Арманистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Дастлаб, 12 июнь куни ўтказилган ўйинда Ўзбекистон ёшлари 2:0 ҳисобида ғалаба қаозонишган бўлса, 14 июнь куни ўтказилган иккинчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан 3 июнь куни ўз вазифасидан озод этилган эди. Айни дамда терма жамоага катта мураббий Илҳом Мўминжонв бошчилик қилмоқда. Терма жамоанинг янги бош мураббийи номи яқин кунларда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар