UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  8 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  45 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 учрашувлари “Бунёдкор” стадионида ўтказилади, чипта нархи 10000 сўм Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 учрашувлари “Бунёдкор” стадионида ўтказилади, чипта нархи 10000 сўм

Теглар :  Ўзбекистон U-19
Аввал хабар берилганидек, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида 21–31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.

Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 23 ва 25 октябрь кунлари БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Эртага бўлиб ўтадиган ўйин “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи оддий секторлар учун 10 000 сўм, CIP секторлари учун 25 000 сўм қилиб белгиланган. ОАВ вакиллари ЎзПФЛ аккредитацияси билан ўртоқлик ўйинига киритилади.  
25 октябрь куни 16:00 да бошланадиган беллашувга мухлислар бепул киришлари мумкин бўлади. Ушбу ўйинни стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ вакиллари худди дастлабки учрашув сингари ЎзПФЛ аккредитацияси билан киришади.  

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив ороллари билан куч синашади. БАА U-19 термаси эса “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ чиптаси йўлида мезбон Қирғизистон, Баҳрайн, Уммон ва Непалга қарши баҳс юритади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика